Latest news

19:10Камолиддин Тожиев: "Эртага ҳамма 100 фоиз тайёр. Ўтган ўйинни эсдан чиқардик. Мухлисларни хурсанд қиламиз"  0 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  5 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  4 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  8 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  6 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20

Бугун Италияда жанг: "Интер" - "Ювентус" (Превью) News

Бугун Италияда жанг: "Интер" - "Ювентус" (Превью)

Бугун тунда Италия чемпионатининг 35-турида "Ювентус" "Интер" меҳмони бўлади.

"Интер" - "Ювентус"
Бугун, 23:45. Милан, "Жузеппе Меацца"
Бош ҳакам: Даниэле Орсато.

Ушбу баҳсда икки жамоага ҳам ғалаба жуда муҳим. Бири ЕЧЛ, бири чемпионлик пойгасида қатнашмоқда. Учрашувда ҳақиқий ажиотаж бўлиши аниқ. Баҳсга чиқарилган чипталарнинг барчаси сотиб бўлинган, стадионда қайноқ ҳарорат ҳукмрон бўлади. Ўйиндан олдин бирорта жамоани фаворит деб айтиб бўлмайди.

Ў
Жамоа
Ў
Ю
Д
М
Т-Ф
О
1
"Ювентус"
34
27
4
3
78:20
85
5
"Интер"
34
18
12
4
56:23
66

"Интер"

Лучано Спалетти учрашувга жангавор таркибни асрамоқда. Жамоада иштиёқ юқори, миланликлар сўнгги икки учрашувда ғалабага эришишди. Айтиш керакки, жамоа охирги 5 баҳснинг фақатгина биттасида мағлубиятга учраган.

22.04.2018 "Кьево" - "Интер" 1:2

17.04.2018 "Интер" - "Кальяри" 4:0

14.04.2018 "Аталанта" - "Интер" 0:0

08.04.2018 "Торино" - "Интер" 1:0

04.04.2018 "Милан" - "Интер" 0:0

Айни дамда ўйинга қадар жамоада фақатгина бир йўқотиш бор. Роберто Гальярдини жароҳатидан фориғ бўлмаган.

"Ювентус"

Турин суперклубида эса ҳолат бироз бошқачароқ. "Юве" сўнгги икки баҳсда ғалаба қозона олмади. Жадвалнинг сўнгги поғоналарида бораётган "Кротоне" билан сафарда дуранг ўйналган бўлса, бундан бир ҳафта олдин "Наполи" Туринда ғалаба қозонди.

22.04.2018 "Ювентус" - "Наполи" 0:1

18.04.2018 "Кротоне" - "Ювентус" 1:1

15.04.2018 "Ювентус" - "Сампдория" 3:0

07.04.2018 "Беневенто" - "Ювентус" 2:4

31.03.2018 "Ювентус" - "Милан" 3:1

"Интер"га қараганда "Юве"да йўқотишлар кўпроқ. Жоржо Кьеллини, Маттиа де Шильо ва Стефано Стураро жароҳати сабабли ўйинда қатнашмайди.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

"Ювентус" ўзаро ўйинларда ушбу рақибдан анчагина фарқ билан олдинда, туринликлар 84 баҳсда ғалабага эришишган. Милан шаҳри жамоаси эса 52 бора зафар қучган. 47 ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган. Биринчи даврадаги учрашувда эса ғолиб аниқланмаганди.

ЖАМОАЛАРНИНГ СЎНГГИ ЎЗАРО ЎЙИНИ

Турин. Стадион "Альянц". 39 319 томошабин
Бош ҳакам: Паоло Валери (Рим)
"Ювентус" - "Интер" 0:0
"Ювентус":
Щесны, Кьеллини, Бенатия, Де Шильо, Пьянич (Бентанкур 85), Асамоа, Хедира (Дибала 75), Матюиди, Игуаин, Куадрадо, Манджукич
"Интер": Ханданович, Шкриньяр, Д'Амброзио, Миранда, Сантон (Энрике 63), Весино, Брозович, Валеро, Перишич, Кандрева (Гальярдини 69), Икарди (Эдер 86)
Огоҳлантириш: Бенатия 27, Игуаин 39 - Брозович 29, Перишич 40, Сантон 61, Д'Амброзио 87, Весино 90+1.

ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

- "Интер" ўз майдонидаги сўнгги 4 баҳсда ғалабага эришди.

- "Интер" "Жузеппе Меацца"даги сўнгги 4 учрашувда гол ўтказиб юбормади.

- "Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди 26 гол киритиб, чемпионатнинг тўпурарлар пойгасида иккинчи поғонада кетмоқда.

- "Интер" "Ювентус"га қарши ўтган сўнгги 3 уй учрашувида мағлуб бўлмаган - 2 ғалаба, 1 дуранг.

- "Ювентус" 2 баҳсда ғалабага эриша олмади. Агарда жамоа яна юта олмаса, 2015 йилдан кейин илк бора кетма-кет 3 учрашувда зафар қуча олмаган бўлади.

- "Ювентус" А Серия доирасидаги сўнгги 15 сафар учрашувда ютқазмади - 13 ғалаба, 2 дуранг.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика