Latest news

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Фарғоналик футбол мухлиси ўз фарзандига Муҳаммадсаллаҳ деб исм қўйди ФОТОФАКТ News

Фарғоналик футбол мухлиси ўз фарзандига Муҳаммадсаллаҳ деб исм қўйди ФОТОФАКТ

18 апрель куни Фарғона шаҳрининг Ёрмозор ҳудудида яшовчи Мадраҳимовлар оиласида чақалоқ дунёга келди.

Эътиборлиси унга Муҳаммадсаллаҳ деб исм қўйилди.

- Муҳаммад Салаҳнинг ҳозирги кундаги ўйинидан барчамиз роҳатланмоқдамиз. Фарзандим туғилишидан 3-4 кун аввал дўстларим билан суҳбатлашиб турган эдик. Кўпроқ биз футбол мавзусида гаплашамиз. Яқин кунларда фарзандли бўлишимдан ҳабарлари бор эди. Шунда Жамшид исмли дўстимиз таклиф қилди исмини Муҳаммадсаллаҳ қўйгин деб. Бу фикр барчамизга маъқул келди. Рости у кунларда исм танлаш борасида умумман ўйламаётган эдим. Айнан дўстим бунга сабабчи бўлди", - дейди чақалоқнинг отаси Мадраҳимов Умиджон championat.asia сайтига.

Ўзим футболчи бўлишни истаганман. Аммо тақдир тақозоси билан футболчи бўлиш насиб қилмаган. Аввало бу тақдир, ўғлим ким бўлишини ўзи ҳал қилади, агар футболчи бўлмоқчи бўлса барча шароитларини яратиб бераман. 


- Футболчи Салаҳнинг сизга ёқадиган жиҳатлари ҳақида...
- Аввало у мусулмон. У бошқа бир инсонларни яхшилик сари етаклайди. Камтар ва дўстларига меҳрибон. Асосийси у маҳоратли футболчи.

Муҳаммадсаллаҳнинг акаси бор. Қизиғи 4 ёшли Муҳаммадумарнинг биринчи айтган сўзи гол бўлган экан.

Беҳруз Холиқов суҳбатлашди

Rating: +188   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика