Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  0 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  6 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  106 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Про-лиганинг дебютанти «Нурафшон» ҳақида нималар биламиз? News

Про-лиганинг дебютанти «Нурафшон» ҳақида нималар биламиз?

Про-лига старти арафасида кутилмаганда Тошкент вилоятининг «Нурафшон» жамоаси мусобақада иштирок этадиган бўлди.

Бунгача мухлислар «Нурафшон» деганда асосан Бухоро вилояти жамоасини эсларди. Аммо 2018 йилдан энди Про-лигада Тошкент вилоятининг «Нурафшон» жамоаси иштирок этадиган бўлди. Олдинги йиллари ушбу жамоанинг номи «Ахмад Яссавий» дея юритилган. Хўш, у қандай жамоа? Олинган маълумотларга кўра, ушбу жамоага Воҳид Холбоев устозлик қилмоқда. Бунгача «Оқ-Тепа», «Локомотив-БФК», «Обод» каби жамоаларида бош мураббий ва ёрдамчи сифатида ишлаган мутахассис эндиликда Про-лига дебютантини бошқарадиган бўлди. Унга собиқ футболчи Асқар Жадигеров яқиндан ёрдам бермоқда. Андижонлик мухлисларнинг қалбидан жой олган Жадигеров бутсаларини михга илгач, аста-секин мураббийлик соҳасидаги илк қадамларини ташламоқда.

Холбоев - Жадигеров тандеми чемпионат старти арафасида зудлик билан селекция ишларини олиб бориб, таркибни шакллантиришга харакат қилишди.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, Асқар Жадигеровда мураббийлик лицензияси билан боғлиқ муаммо юзага келгани сабабли, жамоа уни футболчи сифатида «заявка» қилган. «Нурафшон» Ўзбекистон Кубогининг ўтиш босқичида ўз уйида «Ифтихор»га имкониятни бой берган бўлсада, биринчи таймда рақибга етарлича ташвиш туғдира олганини айтиш мумкин.

«Нурафшон» таркибига назар ташлайдиган бўлсак, ўз вақтида Суперлига ва Про-лига жамоаларида ўйнаган футболчиларни учратиш мумкин. Хусусан, Равшан Ягудин, Элбек Равшанов, Дилмурод Қодиров, Сардор Расулов, Орифхўжа Абдухолиқов, Фаррух Шотурсунов, Мурод Ражабов, Руслан Вагапов, Мурод Тўйчибоев ҳамда Достон Абдураҳмонов жорий «Нурафшон» жамоасининг рўйхатидан ўтказилган.

Тақвимга кўра, Тошкент вилояти жамоаси чемпионатдаги дастлабки учрашувини ҳам Ёшлар иттифоқининг «Ифтихор» жамоасига қарши ўтказади.
Мазкур учрашув 6 апрель куни «Дўстлик» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика