Latest news

08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  1 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  3 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  2 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  3 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  8 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  19 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  12 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  49 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19

Футзал. Ўзбекистон Эрондан еттита гол ўтказди ва финалдан қуруқ қолди News

Футзал. Ўзбекистон Эрондан еттита гол ўтказди ва финалдан қуруқ қолди

Бугун футзал бўйича Осиё чемпионати ярим финали доирасидаги Эрон - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

Форсларнинг тўлиқ устунлигида ўтган беллашувда вакилларимиз 1:7 ҳисобида имкониятни бой беришди. Энди Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоамиз 11 февраль куни бронза медаллар учун Ироққа қарши баҳс олиб боришади.


ОЧ-2018
Ярим финал

09.02.2018, 16:00
"Xinzhuang Gymnasium", Хитой Тайпейи

Эрон - Ўзбекистон 7:1
Голлар: М.Жавид 3, 16, 16, А.Ҳассанзода 4, 31, Ҳ.Тойиби 11, 35 - А.Раҳматов 40

Эрон (биринчи бешлик): 2.Али Ризо Самими, 3.Аҳмад Исмоилпур, 7.Али Асқар Ҳассанзода, 13.Фарҳод Таваколи, 14.Меҳди Жавид.
Захира: 1.Сепеҳр Муҳаммади, 4.Муслем Олақобад, 5.Алиризо Рафиепур. 6.Муҳаммадризо Сангсефиди, 8.Абулқосим Ороужи, 9.Саид Аҳмад Аббаси, 10.Ҳусейн Тойиби, 11.Меҳран Алиқодир, 12.Муҳаммад Шажари.
Мураббий: Муҳаммад Нозим Алшари

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1. Рустам Умаров, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14. Константин Свиридов.
Захира: 12. Акмал Ҳазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 10.Даврон Чориев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 4.Ихтиёр Ропиев, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов.
Мураббий: Баҳодир Аҳмедов



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди! Вакилларимиз форсларга имкониятни бой беришди. Энди 11 февраль куни Ироқ билан бронза учун курашамиз.



40 - Гоооооооллллллл, Анасхон Раҳматовввв.

39 - Бугун Эрон бизга умуман имкон бермади.

35 - Гол, Алиқодрнинг пасидан кейин Тойиби навбатдаги голни урди.

33 - Баҳодир Аҳмедов Учинчи тўртлигимизни майдонга туширди: Ҳусниддин Нишонов-Ихтиёр Ропиев-Дилмурод Шавкатов-Анасхон Раҳматов.

32 - Умаров Жавиднинг иккита аниқ зарбасини қайтарди.

32 - Абдураҳмоновнинг зарбаси қайтарилди.

31 - Гол, Ҳассанзода Жавиднинг пасини голга айлантирди - 6:0.

30 - Машраб Одиловнинг аниқ зарбасини форслар посбони қайтарди.

30 - Жавиднинг яна бир зарбасини Рустам қайтарди.

28 - Раҳматов Сангсефидига нисбатан қўполлик ишлатди ва рақиблардан бунинг учун узр сўраб қўйди.

28 - Асосий тўртлигимиз майдонга тушди.

27 - Зарбаа, Даврон Чориевнинг зарбасини Самими қайтарди.

24 - Зарбалар бераяпмиз, лекин уларга аниқлик етишмаяпти.

22 - Чориев зарба бериш учун яхши позицияга чиқиб борди, аммо у ўзи алдаб қўйди.

22 - Умаров форсларнинг навбатдаги зарбасини қайтарди.

Иккинчи бўлим бошланди! Бу сафар ҳам бўлимни иккинчи тўртлигимиз бошлаб берди.

Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга чиқиб келишди.

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳозирча йирик ҳисобда енгилаяпмиз.

20 - Эрон бизга гол уриш учун имкон қолдирмаяпти.

19 - Уҳҳҳ, Рустам Умаровга қойил!!! Ҳусейн Тойибининг кетма-кет иккита аниқ зарбасини киперимиз қайтарди.

17 - Раҳматовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

Баҳодир Аҳмедов тайм-аут олди.

16 - Гол, яна ўша Жавид Ҳассанзоданинг пасидан кейин хет-трикини нишонлади.

16 - Гол, Меҳди Жавид тўртинчи гол киритди, бу голни ўзимиз ўзимизга олиб келдик. Эрон хатоларни кечирмайди.

15 - Даврон Абдураҳмоновнинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ чиқди.

14 - Зарба, Жавиднинг жаримадан берган зарбаси устунга тегди.

14 - Абдумавлонов Тойибини йиқитди ва юизнинг дарвозамизга жарима.

13 - Олақобад жуда ҳам ноаниқ зарба берди.

12 - Дилшод Раҳматовнинг бош билан берган аниқ зарбасини Самими ушлаб олди.

12 - Тойиби Чориев ва Абдураҳмоновни алдаб зарба берди

11 - Гол, Ҳусейн Тойиби ҳисобни йириклаштирди. Ҳассанзоданинг пасидан кейин учинчи тўп дарвозамизга киритилди. Эрон осон гол урмоқда.

10 - Чориевнинг кучли зарбасини Самими майдон ташқарисига чиқариб юборди.

10 - Исмоилпурнинг навбатдаги зарбаси бироз ноаниқ кетди.

9 - Уҳҳҳ, Аҳмад Исмоилпурнинг зарбаси устунга тегиб қайтди.

8 - Свиридовнинг зарбаси рақиб ўйинчисига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

7 - Тойибининг бош билан берган зарбасини Умаров ушдаб олди.

6 - Форслар анча кучли эканликларини амалда кўрсатишмоқда.

5 - Зарба, Умаров Ҳассанзода ва Таваколи томонидан берилган иккита аниқ зарбани қайтарди.

4 - Гол, Али Асқар Ҳассанзода иккинчи голни урди - 2:0.

3 - Гол, афсуски Маҳди Жавид ўйинда ҳисобни очди. Афсуски, Свиридов Жавидга зарба беришга имкон бериб қўйди.

- ЎФА матбуот хизмати берган таркибимизда ўйинни асосий тўртлигимиз бошлаши керак эди. Лекин амалда Баҳодир Аҳмедов иккинчи тўртликни бошланғич таркибда қўйди.

- Учрашув бошланди!

- Энди эса Ўзбекистон, ВАТАНИМИЗ мадҳияси арена бўйлаб янграмоқда.

- Эрон мадҳияси янграмоқда.

- Жамоалар йўлакчадан чиқиб келишмоқда. Бугун Эрон оқ, Ўзбекистон эса кўк либосда тўп тепади.

- Жамоаларнинг ўйин бўлиб ўтадиган аренага келиши ва автобусдан тушиб келиш жараёнлари намойиш этилди.

- Учрашув Тошкент вақти билан 16:00да бошланади. 

Rating: -148   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика