Latest news

16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  0 15:30Трансфер анатомияси  0 15:12Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони  1 14:45"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди  5 14:22"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?  20 13:52"Реал" январда нега ҳеч ким билан шартнома тузмагани маълум бўлди  3 13:24Бир неча юлдуз футболчи Дубайда пайдо бўлиши мумкин  2 12:57Икарди тарихий ютуққа эришди  0 12:30"Барселона" Рэшфорднинг келажаги бўйича унинг вакиллари билан алоқага чиқди  1 11:58Мюнхен фожиасига 68 йил тўлди  0 11:29Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда  4 10:51Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"  8 10:20САфарда. "Нефтчи" Қирғизистон чемпионини мағлуб этган ўйинга бордик. Сайфиев ва Тўраев нималар деди?  0 09:59"Насаф"да қишки "перезагрузка": Бердиев жамоаси янги мавсумга қай даражада тайёр?   12

“Ҳоким Кубоги”: “Нефтчи”дан йирик ғалаба News

“Ҳоким Кубоги”: “Нефтчи”дан йирик ғалаба

Фарғонада бўлиб ўтаётган “Ҳоким Кубоги-2018” турнири ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

1 февраль куни Сергей Ковшов бош мураббийлигидаги “Нефтчи” жамоаси ўзининг 3-баҳсини ўтказди. Бу сафар Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси фарғоналиклар билан рақобатга киришди. Баҳсда “Нефтчи” жамоаси йирик ҳисобда ғалабага эришди. Ўйинда 5:1 натижаси кузатилди.  “Нефтчи” сафидан Зоҳир Қўзибоев, Анвар Бердиев, Абдулазиз Юсупов, Темур Усмонов ҳамда Амиржон Сафаров гол киритган бўлса, “Цементчи”дан Рустам Солижонов бир марта мазкур тўпларга жавоб қайтарди.


Айтиш керакки, “Цементчи” жамоаси баҳсда гарчи кўп гол ўтказиб юборган бўлсада, ўзида яхши таассурот қолдирди. Жамоа таркибини асосан Фарғона футболининг ёш тарбияланувчилари ташкил этганини маълум қилиб ўтиш ўринлидир.

Супер лига баҳсларига тайёргарлик кўраётган “Нефтчи” жамоаси учун “Ҳоким Кубоги” турнири катта аҳамият касб этмоқда. Турнир сабаб мураббийлар штаби кўрикда бўлиб турган янги футболчиларни синовдан ўтказмоқда ва жамоа ўйинини шакллантиришга урғу бериляпти.

 
“Нефтчи” – “Цементчи” 5:1

Голлар: 
Зоҳир Қўзибоев -1:0, Анвар Бердиев – 2:0, Абдулазиз Юсупов – 3:0, Темур Усмонов – 4:0, Амиржон Сафаров – 5:0, Рустам Солижонов – 5:1

“Нефтчи:” 1. Акмал Ортиқов, 3.Шукурали Пўлатов, 35.Даврон Маматов, 94.Жамшид Қобулов, 20.Алишер Саматов, 88.Аббос Махсталиев, 17.Суннатилла Эрматов , 23.Абдулазиз Юсупов, 21.Элер Мамасолиев, 82.Зоҳир Қўзибоев, 10.Анвар Бердиев
Захира: 35.Фаррух Турдалиев, 19.Жавохир Расулов, 24.Отабек Ахмаджонов, 33.Илхом Юнусов, 9.Тимур Усмонов, 87.Амирбек Сафаров, 34.Даврон Исоков, 44.Жасур Азимов, 77. Жавоҳир Мўсажонов

“Цементчи”: 80.Шуҳрат Раҳмонов, 2.Миржамол Неъматов, 29.Асил Ғоибжонов, 22.Ҳусанбой Ғаниев, 6.Ислом Тошпўлатов, 13.Аброр Исмоилов, 9.Абдуқодир Артиков, 7.Исломбек Каримов, 10.Хуршид Асқаралиев, 19.Эламон Каримов, 14.Абдужалил Маназаров
Захира: 1. Қодир Муҳаммаджонов, 5.Раҳим Маматкаримов, 8.Азиз Фосилов, 15.Раҳматилло Холмирзаев, 18. Абдулфаёз Жакбаров, 27.Рустам Солижонов, 4.Жамшид Тўрақулов

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” жамоаси 3 февраль куни “Ўш”га қарши ўйнайди. Ўйин Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат  15:00да бошланади


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика