Latest news

09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  2 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  8 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  0 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  10 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  34 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  10 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  1 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  19

"Лужники" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак? News

"Лужники" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

ЖЧ-2018нинг энг асосий аренаси "Лужники" ҳақида нималарни билишимиз керак?

• ЖЧ-2018нинг 7та ўйини, шу билан бирга очилиш ва ёпилиш маросими ҳам “Лужники” стадионида бўлиб ўтади.
• Тўрт йиллик қайта таъмирлаш ишларидан сўнг, хозирда 80 минг томошабин стадионга ташриф буюриши мумкин.

Ана-мана дегунча Жаҳон Чемпионати бошланишига ҳам тўрт ойгина вақт қолди. Нафақат 32 жамоа, балки миллионлаб футбол ишқибозлари бу онларни интиқлик билан кутмоқда. Бугун учрашув олиб бориладиган майдонлардан бири ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳа, бу сиз билган ўша “Лужники” стадиони.


Ўйинлар

“Лужники”ни мундиал бўлиб ўтадиган асосий майдонлардан бири дея эътироф этиш мумкин. Бу ерда турнирнинг очилиш маросими ҳамда ўйини, гуруҳ босқичидаги учта ўйин, 1/8 финал ўйини, ярим финал ва финал беллашувлари бўлиб ўтади.



Имкониятлари

Жаҳон Чемпионатигача таъмирланган “Лужники” стадионига эндиликда 80 000 томошабин келиши мумкин. Тўрт йил давом этган қайта қурилиш ишларигача, стадион 78 000 одам учун мўлжалланган эди. 1950-1960 йилларда эса СССР термасининг ўйинлари “Ленин” номидаги марказий стадионда (“Лужники”нинг аввалги номи) ўтказилар эди. Стадион сиғими 100 000 томошабинга мўлжалланганди.


Жойлашиши

“Лужники” табиатнинг гўзал манзаралари жо бўлган масканда, 180 гектардан ортиқ ҳудудни эгаллаган Олимпия комплекси ҳудудида жойлашган. 10 мингдан ортиқ москваликлар спортнинг бир неча тури билан айнан “Лужники” стадионида шуғулланишади. Бу жой ҳозирги кунда оилавий сайр ва дам олиш учун ажойиб жой ҳисобланади.



Биласизми?

2013 йил ёзда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионти тугаганидан сўнг, аренанинг қайта қурилиш ишлари бошланган. Таъмир жараёнида стадион фақатгина футбол учун мослаштирилди: югуриш йўлакчалари олиб ташланди, томошабинларга ҳалақит қиладиган устунлар олиб ташланди. Стадион томида ҳам ўйинни кузатиш учун барча шароитлар яратилди.


Дастлабки ўйинлар

Янги “Лужники”даги биринчи ўйин 2017 йилнинг 11 ноябрь кунида бўлиб ўтган. Ўша куни Аргентина жамоаси Россия термаси билан баҳс олиб борди. Ўйин аргентиналикларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Навбатдаги учрашув 23 март куни Россия термаси ва Жанубий Американинг бошқа бир гранди — Бразилия термалари ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.



Мерос

“Лужники” доим мамлакатнинг асосий аренаси бўлиб келган. Миллий терма жамоа меҳмонларни асосан шу стадионда кутиб олади. ЖЧ-2018дан сўнг, стадион ўз мақомини сақлаб қолади деб умид қиламиз.




Нозима Зарипова тайёрлади

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика