Latest news

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  3 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

ЛегионерУз. 35 ёшли Сервер Жепаров Эрон чемпионатида мавсумдаги тўртинчи голини урди News

ЛегионерУз. 35 ёшли Сервер Жепаров Эрон чемпионатида мавсумдаги тўртинчи голини урди

Сервер Жепаров бутсасини михга осиб улгурмаган. У Теҳроннинг “Истиқлол” клубида 35 ёшида ҳам асосий таркиб футболчиси ҳисобланади.

Ла Лигада Ариц Адуриц, АПЛда Жермейн Дефо каби футболчиларда кузатилгани каби, Жепаров ҳам ўз клубида жамоадошлари билан бемалол рақобатлаша олади.  
 Кеча “Истиқлол” Эрон чемпионатининг 21-турида “Парс Жануби Жам” клубини қабул қилиб, рақиби постига жавобсиз 4 та гол урди. Гол уришни Жепаров почин қилиб берди. 6-дақиқада ўзбекистонлик футболчининг пенальтидан берган зарбаси аниқ чиқди. 

Esteghlal

Server Djeparov - 6', Behnam Barzayi - 32', Ali Ghorbani - 48', Ali Ghorbani - 66'

Persian Gulf Pro League . Round 21

25/01/2018, 17:00

0
:
4
Finished

Pars Jonoubi Jam

45'
90'
6'  Server Djeparov
32'  Behnam Barzayi
48'  Ali Ghorbani
66'  Ali Ghorbani
21'  Ruhollah Seifollahi

Бироқ Сервер 38-дақиқага келибоқ алмаштирилган. Бу вақтда ҳисоб теҳронликлар фойдасига 2:0 бўлиб турганди. Бунда Жепаров жароҳат олганмиди ёки бунинг бошқа бир сабаби борми, бироз кейинроқ ойдинлик киритамиз.

Бунгача “Парс Жануби Жам” турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб тургани инобатга олинса, “Истиқлол”нинг ғалабаси анча салмоқли эканини кўриш мумкин. Томонларнинг 1-давра ўйинида “Истиқлол” 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган, Жепаров эса 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилганди. Ўша вақтда жамоани эронлик Алиризо Мансуриён бошқарарди.

“Истиқлол” чемпионатнинг кетма-кет 11 та ўйинида мағлуб бўлмади: 6 та ғалаба ва 5 та дуранг. Бу германиялик Винфрид Шефернинг ташрифидан кейин кузатилди. Бунгача “Боруссия М”, “Штутгарт” каби клубларга бошқарган Шефер, ўз вақтида Камерун, Таиланд ва Ямайка термаларига, шунингдек, Амирликларнинг “Ал-Аҳли”, “Ал-Айн”, Озабайжоннинг “Боку” клубларига устозлик қилганди. Шефер Сервер Жепаровни захирага лойиқ кўрмади ва унга асосий таркибда ишонч билдирди.

Championat.asia статистикаси

Сервер ишончни қанчалик оқлаётганини қуйидаги статистика ҳам кўрсатиб турибди. 4 та гол ва 2 та голли узатма. Дақиқалардан кўриниб турибдики, “Истиқлол”да Сервердан максимал тарзда фойдаланишмоқда.

“Истиқлол” ўзининг навбатдаги ўйинини 30 январь куни “Санат Нафт” клубига қарши ўтказади. Шундан кейингина Жепаров ва жамоадошлари Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи ҳақида ўйлайди.

Author :
Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика