Latest news

16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  2 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  4 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  8

Раматов: "Давлат спортни ривожлантириш учун 450 миллиард сўмдан ортиқ пул беради" News

Раматов: "Давлат спортни ривожлантириш учун 450 миллиард сўмдан ортиқ пул беради"

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг янги раҳбари Ачилбай Раматов ташкилотнинг ҳисобот-сайлов конференциясида бир неча масалалар ҳақида гапирди.


"Мени номзодимни қўллаб-қувватладингларми, энди сизлар мени жамоамдасизлар. Футболимиздаги натижа учун энди мен жавобгар бўламан. Футболда эришилган ютуқларни янада юксалтириб, камчилик ва муаммоларни биргаликда ҳал этиш талаб этилади. Ҳозирча боридан фойдаланишимиз керак. Кейин эса муаммоларни пастга тушиб ўрганиб, уларни бартараф этиш лозим. Миллий футболимизни янада юксалтириш, ривожлантириш ва халқаро турнирларда яхши иштирок этиш учун қулай шароит яратиш керак бўлади. Бунинг учун қуйидаги муҳим масаларга эътибор қаратиш зарур деб ҳисоблайман: Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш шарт. Аммо бугунги кунда футболга ихтисослашган интернат мактаблари, футбол муассасалари ва олимпия резерв коллежларидаги футбол бўлинмаларининг моддий техник таъминоти қониқарсиз даражада таъминланган ёки умуман йўқ деса ҳам бўлади. Бундан ташқари болалар ва ўсмирлар футболига мутасадди бўлган барча бўғинларда ўйнаган футболчилар ва мураббийлар таркибини рағбатлантириш тизими мавжуд эмас. Мен ўзим Вазирлар Маҳкамасида ҳудудларга жавобгарман. Ҳудудларга ташриф давомида шунга амин бўляпманки, охирги йилларда "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" каби оммавий спорт тадбирларини ўтказиш мақсадида барпо этилган футбол стадионлари тадбирдан кейин қаровсиз қолган. Мусобақаларни ўтказиб бўлингач ҳеч ким стадионга қарамай қўяди".


Ачилбай Жуманиязович шунингдек, давлат томонидан спортни, хусусан футболни ривожлантириш учун катта пуллар ажратилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. 

"Миллиардлаб пуллар кетяпти. Бу йили спортни ривожлантириш учун 450 миллиард пул берилмоқда ҳукумат томонидан. Бу пуллар асосан футболга кетмоқда. Пуллар қаерга кетмоқда, қани? Спорт иншоотларини қуриш пайтида жуда катта пуллар ўғирланмоқда".



Шунингдек, ўзбек футболининг янги раҳбари мураббийларга ҳам алоҳида эътибор лозимлигини қайд этди. 

Кўп жойларда мураббийлар йўқ. Мураббийларга пул бермайди, рағбатлантирмайди. Мураббийлар ҳам бола-чақасини боқиши керак-ку! Энтузиазм билан ишлайдиган мураббийлар йўқолиб кетди. Борлари эса қариб қолди, ҳозир соғлиғи туфайли ишлолмайди. Минг афсуски, мураббийлар бўлмаса ҳеч қандай иш бўлмайди. Улар билан ишни тўғри йўлга қўймоқ лозим. Мураббийлар керакли, яроқли болаларни саралаб олишлари керак. Агарда бола соғлом бўлмаса унинг жисмоний ҳолати қандай қилиб талабга жавоб бериши мумкин?"

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика