Latest news

15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  0 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  6 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  0 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  15 12:48"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда  0 12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0 11:45Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"  5 11:15"Реал" — йилнинг энг яхши жамоаси  29 10:47Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Қош қоқиш? Араб футболчисининг кайфиятини кўтармоқчи эдим"   15 10:10«Спортинг» Виктор Гёкерешнинг нархини туширди. Унга асосий даъвогар маълум  4 09:36Италия чемпиони «олтин учрашув»да аниқланиши мумкин  9 09:00МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 08:32«Ливерпуль» яна уч нафар асосий таркиб футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2

Умид Аҳмаджонов Франция футбол федерациясида News

Умид Аҳмаджонов Франция футбол федерациясида

Умид Аҳмаджонов бугун Франция футбол федерациясига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Испанияда расмий ташриф билан бўлиб, бир қатор мутасаддилар ва мутахассислар билан учрашгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Умид Аҳмаджонов Парижда Франция футбол федерацияси мутассаддилари - Франция футбол федерацияси Президенти маҳками бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари, Ташқи алоқалар ва институтлараро алоқалар бошқармаси бошлиғи Эмили Домс ва Франция футбол федерацияси Техник директори Филип Монтаньер билан учрашди.



Учрашув давомида болалар футболи бўйича франциялик мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш, юртимиздаги ёш футболчиларни Франция жамоаларига жалб қилиш, Суперлигада иштирок этадиган жамоаларнинг савиясини ошириш, уларнинг иш фаолиятини Европа андозалари асосида йўлга қўйиш мақсадида клублар бош директорлари ва академиялар раҳбарларини Парижга малака ошириш ва тажриба ўрганишга юбориш бўйича келишувга эришилди.


Бундан ташқари, шу йилнинг апрель – май ойларида Франция футбол федерацияси, Франция Ташқи ишлар вазирлиги ва Франция Спорт вазирлиги мутахассисларидан ташил топган делегация юртимизга ташриф буюриши кўзда тутилган. Улар Суперлига клубларининг маркетинг бўйича мутахассислари иштирокидаги семинарларида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, клубларимизнинг маркетинг бўйича фаолиятини самарали йўлга қўйишга ёрдам беришади.

Rating: +91   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика