Latest news

10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  3 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  7 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  0 08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  12 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  0 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  5 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  3 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  12 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  7 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  87

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди News

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди

Бугун Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг тақдири маълум бўлди.

Учрашувда Равшан Ҳайдаров шогирдлари кичик ҳисобда ғалаба қозонишди ва чорак финал чиптасини қўлга киритишди.


U-23 Осиё чемпионати
"A" гуруҳи
, 3-тур
15.01.2018
Ўзбекистон U-23 - Уммон U-23 1:0
Гол:
Д.Турсунов 37

Ўзбекистон U-23: 1.Ботирали Эргашев ("Пахтакор"), 5.Аббос Отахонов ("Навбаҳор"), 2.Рустам Ашурматов ("Бунёдкор"), 20.Достон Турсунов ("Нефтчи"), 3.Ҳожиакбар Алижонов (13.Исломжон Қобилов, 90), 7.Одилбек Ҳамробеков ("Насаф"), 6.Азизжон Ғаниев ("Насаф"), 22.Бобир Абдиҳолиқов (17.Достон Ҳамдамов, 81), 10.Жавоҳир Сидиқов (15.Ойбек Рустамов, 90+3), 16.Дониёр Нарзуллаев ("Насаф"), 9.Забихилло Ўринбоев ("Пахтакор").

Уммон U-23: 1.Иброҳим Ал Муҳайни, 2.Матаз Солиҳ, 5.Тани Ал Рушайди, 6.Абдуллоҳ Фаваз, 7.Ал Мандар Ал Алави, 9.Марван Вади ( 20.Юсаиф, 59), 14.Мадҳ Ал Ҳалди (17.Самир Ал Алави, 87), 15.Аҳмад Ал Кааби, 16.Аҳмад Ал Матроуши, 19.Зоҳир ал Акбари, 21.Абдулазиз Ал Геилани.




МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди! Ўзбекистон яна минимал ҳисобда ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.

90+3. Жавоҳир Сиддиқов ўрнига Ойбек Рустамов туширилди.

90 - Жароҳат олган Илижонов ўрнига майдонга Исломжон Қобилов туширилди.

Гуруҳимиздаги иккинчи баҳсда Қатар иккинчи голни урди ва ҳисобда олдинга чиқди. Шу туришда биз гуруҳда иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл оламиз.

87 - Майдонда Ҳожиакбар Алижонов ётибди.

81 - Бобир Абдихолиқов ўрнига Достонбек Ҳамдамов майдонга тушди.

75 - Ўйин анча совиб қолди.

67 - Уммоннинг ҳужумлари бесамар кетмоқда.

57 - Энди Одил Ҳамробековнинг жаримадан тепган тўпи бироз ноаниқ кетди.

55 - Абдихолиқов имкониятдан фойдалана олмади.

52 - Бугун барча қарши ҳужумларни кўкка совураяпмиз.


Достон Турсунов ҳисобни очганидан сўнг


50 - Азиз Ғаниевнинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегди

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим статистикаси


Биринчи бўлим тугади.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Қатар ҳисобни тенглаштирди, камига хитойликлар 42 дақиқада қизил карточка олишган.

41 - Уммонликлар хавфли қарши ҳужумга ўтишди, бахтимизга фойдалана олишмади.

- ОФК расмий твиттери голни 5-рақамдаги Тани Ал Рушаиди ҳисобига ёзди.

37 - Гооооолллллл, Достон Турсунооооовввв!!!!!!!! Бурчак зарбасидан кейин Ўринбоев бош билан устунни пойлади, кейин Ашурматовнинг зарбасини кипер ва ҳимоячи аралаш қайтарди, охири Достон орага оёғини тиқди ва ҳисобни очди.

36 - Зарбааа, яна зарбааа, лекин гол йўқ... Алижоновнинг иккита зарбаси ҳам гол бўлмади ва бурчак тўпи ишладик.

29 - Қарши ҳужумлардан жуда ёмон фойдаланаяпмиз.

25 - Аҳмад Ҳалифанинг зарбаси анча ноаниқ кетди.

18 - Зарбаа, Забиҳилло Ўринбоевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

15 - Уҳҳҳ, Достон Турсуновнинг хатосидан кейин 7-рақам зарба берди, Ботирали ўз жойида.

- Нариги ўйинда Хитой 3 дақиқадаёқ ҳисобни очди. Ҳаммаси биз учун ёмон бошланди.

12 - Ўринбоев Нарзуллаевга жуда ҳам ноқулай пас берди ва ҳужум кескинлигини йўқотди.

11 - Азиз Ғаниев сўнгги паллада рақибнинг зарбасини блоклашга улгурди.

8 - Ҳужумимиз кескин тус олиши мумкин эди, рақиб ҳимоячиси Алижоновни гавдаси билан тўсиб қолди ва тўпни олиб қўйди.

Учрашувда дарвоза томон биринчи зарбани уммонликларнинг 7-рақамдаги ўйинчиси Ал Мандар Ал Алави берди. Уни Ботирали Эргашев ушлаб олди.

2 - Бугун Чап қанот вингери ролида Достон Ҳамдамов ўрнида Бобир Абдихолиқов майдонга тушган.

1 - Учрашув бошланди! Уни Жавоҳир Сиддиқов бошлаб берди.

- Ҳар икки томон жамоавий суратга тушишди.

- Энди эса Уммон мадхияси.

Ўзбекистон Республикаси давлат мадхияси янграмоқда.

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

Учрашув Тошкент вақти билан 13:00да бошланади.

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика