Latest news

20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  3 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  7 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   6 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  8 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  15 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  9 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  7 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  2 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  240 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  3 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  19

Сардор Рашидов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнайдиган ўзбекистонлик дастлабки футболчи News

Сардор Рашидов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнайдиган ўзбекистонлик дастлабки футболчи

6-16 декабрь кунлари БААда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. БААнинг иккита шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур мусобақада жами саккизта учрашув ўтказилади.

Ушбу турнирда ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепаётган "Ал Жазира" клуби ҳам ўйнайди. "Ал Жазира" ўзининг илк учрашувини эртага "Оклэнд Сити" клубига қарши ўтказади. Ўйин бизнинг вақт билан 22:00да бошланади.

Шуни айтиш лозим, Сардор Рашидов бундай нуфузли мусобақада майдонга тушадиган ўзбекистонлик биринчи футболчи бўлади. Унинг жамоаси дастлабки учрашувга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Бунгача клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида БААдан иккита жамоа қатнашган. Булар "Ал Аҳли" (2009 йил) ва "Ал Ваҳда" (2010 йил) клублари. "Ал Жазира" эса мазкур мамлакатнинг учинчи клуби бўлади.


"Ал Жазира" Абу Дабидаги энг кекса клуб ҳисобланади. Бу жамоа 1974 йил ташкил топган. Ушбу клуб шу пайтгача икки бор ички чемпионатда, уч марта Президент Кубогида ва бир марта Лига Кубогида зафар қучган. Ўтган йиллар мобайнида "Ал Жазира" сафида бир нечта футболчилар тўп тепишган.

Масалан, 1995 йил ФИФА талқинига кўра "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилган Жорж Веа 2001-2003 йилларда "Ал Жазира"да фаолият олиб борган ва жамоага сардорлик қилган. Шунингдек, Мирко Вучинич, Рикардо Оливейра, Лассана Диарра каби футболчилар ҳам ўз вақтида шу жамоада ўйнашган.


"Ал Жазира" БААда энг яхши футбол мактабига эга клублар сирасига киради. Бу жамоадан Али Мабхут каби машҳур футболчининг етишиб чиқишиёқ кўп нарсадан дарак беради. 2015 йилги Осиё Кубогида энг кўп гол урган ҳужумчи ўтган 20 йил ичида БАА терма жамоасининг энг яхши тўпурарларидан бири бўлиб турибди. Ўтган мавсум у "Ал Жазира" таркибида 33та гол уришга муваффақ бўлди.


Бундан ташқари, ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳам мазкур клуб таркибида фаолият юритмоқда. Демак, уни ҳам ҳаяжонли дамлар кутиб турибди дея оламиз. Жамоа бош мураббийи эса таниқли мутахассислардан бири Хенк тен Кате. Албатта, кўпчилик ўзбекистонлик мухлислар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Сардор Рашидов сабаб "Ал Жазира"га мухлислик қилишлари табиий ҳол. Шу ўринда биз Рашидов ва унинг жамоасига омад тилаб қоламиз.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика