Latest news

19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  0 19:15"Насаф" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  15 19:02"Андижон" - "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  50 19:00ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  17 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  12 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  9 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  2 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  6 13:32Родриго "Реал"дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 12:55Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи  12

Диёржон Туропов: "Балки кейинги йил фаолиятимни Россияда давом эттирарман" News

Диёржон Туропов: "Балки кейинги йил фаолиятимни Россияда давом эттирарман"

Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жаҳоннинг кучли саккиз жамоаси бўла олди.
Ушбу чемпионатда мазмунли ўйин кўрсатган ярим ҳимоячимиз Диёржон Туропов билан суҳбатлашдик.

- Диёржон биринчи навбатда сизда яқинда Россиянинг машхур sport.ru сайти орқали ЖЧ-2013нинг Энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири деб эътироф этилганингиз ва жаҳон матбуотининг эътиборига тушганингиз билан табриклаймиз.
- Ҳали эшитмаган эканман. Бу жуда ҳам қувонарли хабар. Албатта бу эътироф мен учун шафардир. Кутмаган эдим. Мундиалда жуда ҳам кучли футболчилар кўп эди. Уларнинг кўпчилиги Европанинг топ клубларида иштирок этмоқда. Менга шундай эътироф берган бўлса мен бундан ҳам кучлироқ ўйин кўрсатишим керак. Мана шу оддий кўрсаткич ва эътирофлар менга ижобий таъсир ўтказиб бундан ҳам яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан. Аслида мана шу чемпионат орқали жаҳоннинг энг яхши клублари назарига тушса бўлади.

- Шу ўринда сўрамоқчи эдим. Сизни ҳам яқин йилларда "Пахтакор" да кўрамизми? Шунга яқин фикрлaр юрмоқда.
- Ҳали ҳеч нарсани айтиб бўлмайди. Мен "Олмалиқ" футболчисиман ва шартномам ҳам бор. Ҳали ҳеч қандай таклиф ҳам бўлмаган. Вақт ўтгандан сўнг нима бўлишини билмадим. Нафақат "Пахтакор" балки бошқа клубда ҳам ўйнашим мумкин.

- Ўзингиз қайси клубда ўйнашни истар эдингиз?
- Ўзимни Европанинг кучли клубларида ўйнаш ниятим бор. Асосийси ўзбек футболига ҳиссамни қўшсам бўлгани.

- Бу борада қайсидир клубдан таклифлар бўлдими?

- Ҳали аниқ дея олмайману лекин Россиянинг ЦСКА клубидан жиддий таклиф бўлмоқда экан. Бу ҳақида ҳали ўзим ҳам аниқ бир нарсани билмайман. Бу масала яқинда ҳал бўлади ва сўнг айта оламан. Балки кейинги йил фаолиятимни  Россияда давом эттирарман.

- ЖЧ-2013 якунанди. Хулосалар қандай энди?
- Кетиш олдидан чемпион бўлсак тасодиф бўлмайди деган эдим. Бизда чемпионлик учун куч бор эди. Мен учун саккизлик ижобий натижа бўлмади.  Ундан ортиғини кутган эдим  ва имкониятимиз бундан ортиғига ҳам етар эди. Энди бор кучимиз билан ҳаракат қилиб Олимпиада чемпионлиги учун курашмоқчимиз. Хулоса қиладиган бўлсак бизнинг таркиб жуда кучли дея оламан. Ҳамма ўринга муносиб футболчилар жалб этилган. Терма жамоамиз учун Жаҳонда саккизинчи бўлиш аллақачон амалга ошиб бўлди энди бу ўрин биз учун камлик қилади.

- Икки йирик мағлубият бу терма жамоамиз кучини кўрсатиб қўймадими?
- Бундай ўйламаган бўлмар эдим. Уругвайга қарши учрашув негадир бизга маъсулиятсизлик халақит қилди. Ҳаммамизда ғалабага бўлган ишонч кучли эди. Буни панд берганини тан оламиз. Шахсан менда шундай бўлди. Кейинги ўйинларда бунга йўл қўймаслигимиз керак. Франция билан учрашувда эса мен айбни ҳеч нарсадан кўра олмайман. Таркибдаги юқотишлар панд беришини ўзимиз ўйлаб имкониятни бой бериб қўйдик. Жисмоний жиҳатдан Франция биздан кучлироқ экан. Уларда Европанинг кучли клублари футболчилари борлиги яққол сезилди. Боримиз шу эмас, бундан кучлироқ ўйин намойиш эта оламиз.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика