Latest news

17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  0 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  2 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  4 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0

Омон Ғофуров: "Нефтчи" ҳали расман биринчи лигага тушиб кетмаган" News

Омон Ғофуров: "Нефтчи" ҳали расман биринчи лигага тушиб кетмаган"

ПФЛ бош директори Омон Ғофуров СПОРТ телеканали меҳмони бўлди.

Бош директорнинг айтишича Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳали олий лигани тарк этмаган.

"Нефтчи" вакиллари ҳам биздан сўрашди, биз ҳақимизда турли ОАВ, сайтлар биринчи лигага тушиб кетди деб ёзишди шу тўғрими деб. Ҳали ПФЛ расмий сайтида бундай маълумот чиқмади, демак "Нефтчи" олий лигадан тушиб кетмади"

- Омон Ғофуров


Омон Ғофуровнинг сўзларига кўра бу йилги мавсумда 11-ўриндан пастдаги жамоалар ҳам кейинги йил олий лигада ўйнашлари мумкин экан. Яъни фақат лицензиялашдан муваффақиятли ўтган жамоалар 2018 йиги олий лигада иштирок этишади.

Олдинроқ ПФЛ расмий сайтида чиққан хабарда қуйидаги жумлалар қайд этилган эди:


"2018 йилги 12 та жамоадан иборат 3 даврали тизим иштирокчиларини аниқлашда 2017 йилги футбол мавсуми ҳамда 2018 йилги мавсумга футбол клубларини лицензиялаш якунлари асос бўлиб хизмат қиладиган бўлди. Натижада, 2018 йилги мусобақада 2017 йилда 1–11 ўринларни эгаллаган 11 жамоага Биринчи лига мусобақаларида ғолиби бўлган футбол клуби қўшиладиган бўлди". Манба


Демак, ҳали Ғузорнинг "Шўртан" клуби ҳам, Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳам биринчи лигага тушиб кетмаган. 2018 йилги мавсумда қайси жамоалар олий лигада ўйнашларини катта эҳтимол билан фақат қуръа ташлаш маросимида билиб оламиз.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика