Latest news

13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  0 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  1 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  5 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  4 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  5 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  2 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  21 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  8 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  20 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  3 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1

ПФЛ “Обод”ни келишилган ўйин учун четлатдими? News

ПФЛ “Обод”ни келишилган ўйин учун четлатдими?

Tags :  ОбодПФЛ
ПФЛ Тошкентнинг "Обод" клубини четлатди.

Тошкентнинг “Обод” футбол клуби Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроия Қўмитасининг ЎФФ билан бирга келишилган қарорига кўра, футбол бўйича 2017 йилги Ўзбекистон чемпионати қатнашчилари сафидан чиқарилди.

Бугунги кунга келиб “Обод” футбол клубининг ЎзПФЛ олдидаги қарзлари 112 млн сўм (шундан 90 млн сўм – аъзолик бадали тўлови, 15 млн сўм – Ўзбекистон фуқароси бўлмаган мураббийни рўйхатга қўйиш учун тўлов ва 7 млн – жарима тўловлари)ни ташкил этади. Ўзбекистон клубларини лицензиялаш бўйича регламентга мувофиқ клубни молиялаштириш манбалари тўғрисидаги маълумотнома ЎзПФЛга тақдим этилмаганлиги натижасида ушбу жамоа ниманинг ҳисобига молиялаштирилиши ҳақидаги масала тушунарсизлигича қолаверди.

“Обод” футбол клуби, шунингдек, регламент талабларини қўпол равишда бузган ҳолда бир неча марта огоҳлантириш берилганига қарамасдан лицензиялаш бўйича бирорта ҳам хужжатни расмийлаштирмади.

Шу билан бирга Олий лиганинг 20-тури доирасидаги “Обод” – “Сўғдиёна” (2:4) ва 22-туридан ўрин олган “Обод” – “Насаф” (0:6) ўйинларида қайд этилган натижаларнинг шубҳали эканлиги айтилган “Federbet” халқаро нотижорат федерациясининг Ўзбекистон Футбол Федерациясига ёзган хати ҳам ЎзПФЛ Ижроқўмининг якуний қарор қабул қилишида асос бўлиб хизмат қилди.

Мусобақалар регламентининг 4.26 бандига асосан “Обод” футбол клуби тақвимдаги ўйинларнинг яримидан кўпини ўтказиб бўлганлиги муносабати билан қолган ўйинларда жамоага техник мағлубият, унинг рақибларига эса техник ғалаба ёзилади. Ўтган ўйинлардаги огоҳлантириш ва четлатишлар ўз кучида қолади.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик хужжатларида кўрсатилганидек, “Обод” футбол клубидаўз ходимлари ва футболчилари олдидаги меҳнат шартномалари бўйича қарзларни узиш ва солиқ тўловларини тўлаш мажбурияти сақланиб қолади. Жамоа ходимлари ва футболчиларига эса бошқа футбол клублари қайдномасига мусобақалар регламенти асосида рўйхатга киритилиш учун рухсат берилади.



Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика