Latest news

14:52Азалий рақиблар қарама-қаршилиги: "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўйинига тайёрмисиз?  6 14:29"Челси" 17 ёшли футболчи учун 15 млн. евро тўлайди  0 14:07"Атлетико" раҳбари Сересо Перес ҳақида: "Реал" тарихидаги энг яхшиси"  4 13:17Пике: "Реал" ва "Барселона" бир-бирига керак"  12 12:45Саудия Арабистони чемпионатида Тоуни ва Бензема Роналдуга деярли етиб олишди  4 12:17"Реал" "Арсенал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:55Аморим МЮ ўйини ҳақида: "Баъзида ижобий жиҳат топиш қийин бўлади"  1 11:50Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди"  3 11:30Рустам Хожаев: "Осиё кубоги мезбонлиги Марказий Осиё футболи ривожи учун жуда катта туртки бўлади"  4 10:53«Ман Сити» тарбияланувчиси «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин  3 10:24Неймар 2013 йилда нима учун «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлаганини тушунтириб берди  15 09:50Клаудио Раньери Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берди  5 09:21«Арсенал» Германия терма жамоаси аъзосини ёзда текинга қўлга киритиши мумкин  1 08:53Месси келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  14 08:25АПЛдаги мусулмон футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа тузилди  5

"ASIAN FIGHT-2017" учун иккита чипта ўйналди News

"ASIAN FIGHT-2017" учун иккита чипта ўйналди

9 сентябрь куни Тошкентда микст силат бўйича жанг оқшоми ташкил қилинади.

"ASIAN FIGHT-2017" турнири доирасида 9 нафар ўзбек спортчиси дунёнинг турли мамлакатларидан келган рақибларига қарши жанг ўтказадилар. Шунингдек, тадбирга фахрий меҳмон сифатида таниқли киноактёр ва спортчи Стивен Сигл ташриф буюради.

Сайтимиз мухлислар учун "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган жанг оқшомига иккита чипта тақдим этади. Чипталар эгаларини танлов йўли билан аниқлаб оламиз. Танловда 10 та савол берилади. Битта тўғри жавобни топган мухлисимиз бир очко эгасига айланади. 10 та савол якунига кўра энг кўп очко тўплаган мухлисимизга иккита чипта совға қилинади. Саволларга 5 дақиқа вақт ажратилади.


ЯНГИЛАШ


1-савол: Икки карра Олимпиада чемпиони ҳисобланган у спортчига тириклигидаёқ Хельсинкида ҳайкал қўйилган. У ким?

Жавоб: Пааво Нурми (Z Saidov тўғри топди)


2-савол: "Зизу каби ўйна" филми қаҳрамони айнан шу жамоа сафида тўп тепарди. Қайси жамоа?

Жавоб: ПСЖ (Hasano)


3-савол: Барчага маълумки, Халқаро Олимпия қўмитаси Миллий Олимпия қўмиталари учун ичта белгидан иборат қисқартмалардан фойдаланиб келади. Масалан Ўзбекистон учун UZB, Украина учун UKR.

Саволлар қуйидагича:

а) 1908 - 1912 йилларда ANZ қисқартмаси қайси мамлакатлар учун қўлланилган?

б) 1920-1992 йилларда қайси мамлакат TCH қисқартмаси билан талқин қилинган?

в) Қайси мамлакат 1972 йилги Олимпиадада VOL қисқартмасидан фойдаланган? (учта саволга тўлиқ жавоб учун бир очко берилади)

Жавоблар:

а) Австралия ва Янги Зеландия. (Изоҳ: ўша йиллари Австралия ва Янги Зеландиялар битта жамоа: Австралазия бўлиб иштирок этганлар.

б) Чехословакия

в) Буркина Фасо. (Изоҳ: Ўша йили Буркина-Фасо мамлакатининг номи Юқори Волта Республикаси деб аталган) (Hasano)


4-савол: 1984 йилдан 1994 йилгача 17 та жаҳон рекордини ўрнатган бу спортчи ўз вақтида мутахассислар томонидан IAAF президенти бўлиш учун номзодлар сифатида эътироф этилганди. Савол: У ким?

Жавоб: Сергей Бубка (IAAF - Халқаро енгил атлетика федерацияси) (Dybala)


5-савол: Қандай кўрсаткич соҳиби Пичичи совринини қўлга киритади?

Жавоб: Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган футболчи ( Aaron Ramsey_16)


6-савол: Бир боксчимиз WBO чемпионлик камарини узоқ вақт ўзида ушлаб турган. Профессионал фаолияти давомидаги қайд этган натижаси 38-1 ни ташкил қилувчи спортчимиз неча маротаба WBO камарини ҳимоя қилган?

Жавоб: 17 маротаба. (Артур Григорян 1996 йилда WBO енгил вазн чемпионлик камарини ютиб олган ва 2004 йилга келибгина камарни бой бериб қўйган) (uzbek_fan)


7-савол: "Ислом бирдамлик ўйинлари-2017"да қайси спортчи Ўзбекистонга илк олтин медални тақдим этган?

Жавоб: Садриддин Сайматов (Hasano)


8-савол: 2003 йилда пайдо бўлган бу спорт тури "Куч бўлса ақл шарт эмас" иборасини инкор этади. Бизга шу спорт турини номини ёзиб беринг.

Жавоб: Шахбокс (Aaron Remsey_16)


9-савол: Биринчи маротаба ўтказилган замонавий Олимпиадада қайси мамлакат спортчилари энг кўп медални қўлга киритганлар?

Жавоб: Греция (Real bu Real)


10-савол: 1912 йилда Стокгольмда бўлиб ўтган Олимпиадада илк маротаба ундан фойдаланишган. Бугунги кунда спортда кенг фойдаланиладиган нарсанинг номини ёзиб беринг.

Жавоб: Фотофиниш (Hasano)


Танлов якунланди. 10 та савол якунларига кўра 4 та тўғри жавоб берган "Hasano" номли фойдаланувчимиз ғолиб деб топилди.

Hasano - 4

Aaron Remsey_16 - 2

Z Saidov - 1

Dybala - 1

Real bu Real -1

Uzbek_fan - 1


Ғолибимизни табриклаймиз. Улардан Телеграм орқали CA_Admin га боғланишларини сўраб қоламиз.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика