Latest news

22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  3 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  2 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  4 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  12 20:25"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди   3 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2 18:58"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади  1 18:30"Одил Аҳмедов ФА" U-16 "Реал", "Динамо" Тбилиси ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди   2 18:12"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар  1 17:44"Реал" собиқ футболчиси Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 17:15"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаяпти  18

17 йилдан сўнг уйга қайтган Жасур Ҳасанов бугун 36 ёшга тўлди! News

17 йилдан сўнг уйга қайтган Жасур Ҳасанов бугун 36 ёшга тўлди!

Бугун бир неча карра Ўзбекистон ҳамда Қатар чемпиони бўлган Жасур Ҳасанов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Катта Ҳасанов (кичиги бухоролик) бугун 36 ёшга тўлди. 1983 йилнинг 2 август куни Жиззахда дунёга келган Жасур футболдаги фаолиятини ўз вилоятининг бош жамоаси - "Сўғдиёна"да бошлаган. Ҳасанов 1999-2002 йиллар оралиғида жиззахликлар шарафини ҳимоя қилган. Кейин у "Навбаҳор", "Машъал" ва "Бунёдкор" клублари сафида ўйнади. Айнан "қалдирғочлар" таркибидаги ёрқин ўйинлари сабаб Ўзбекистон миллий терма жамоасидан таклиф олди.

2011 йил Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё Кубогида терма жамоамиз билан бирга мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борган. Бир неча етакчи футболчиларимиз қаторида Жасур Ҳасанов ҳам "легионер"га айланди. Уни Осиё Кубоги мезбонлари бегона қилишмади. Чап қанот ярим ҳимоячимиз Қатар Юлдузлар лигаси вакили "Лаҳвия" билан шартнома имзолади ва ўша йилнинг ўзида мамлакат чемпиони бўлди. "Лаҳвия" либосида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та голга муаллифлик қилган Ҳасанов "Лаҳвия"нинг чемпионлигига муносиб ҳисса қўшди.



Шундан сўнг, Жасур Ҳасанов "Қатар" СК, БААнинг "Эмирейтс" клубларида ўйнади. 2012 йилда яна Ўзбекистонга қайтиб, икки мавсум давомида "Бунёдкор" сафида тўп тепди. Кейин навбати билан "Локомотив", "Қизилқум", "Насаф", АГМК жамоалари таркибида ҳаракат қилди. Яқинда 17 йиллик айрилиқдан сўнг она юрти Жиззахга қайтган бугунги кун қаҳрамони "Сўғдиёна" клуби билан шартнома имзолади.

Умуман олганда, Жасур Ҳасанов Ўзбекистон олий лигасида 380 дан зиёд ўйинда майдонга тушиб, 38 та голга муаллифлик қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида эса 53 та учрашув ўтказган ва 2 та гол киритган. У бир неча карра Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги ҳамда Суперкубоги соҳиби, Қатар чемпиони ҳисобланади.



Жасур Ҳасанов 2009-2010 йилларда "Бунёдкор" таркибида дунёга машҳур мураббий Луис Фелипе Сколари қўл остида тўп тепишга муваффақ бўлган. Айнан бразилиялик мутахассис Жасурнинг майдондаги қирраларидан бирини очишга эришган. Сколари Жасурга фақат қанот бўйлаб тўғри ҳаракат қилмасдан, тезлиги эвазига рақиб жарима майдончасига ёриб киришни ўргатган.



Ҳасанов ўша онларни шундай эслайди:

- "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор"да тўп тепганимда мен ҳужумчи ортида ўйнардим. "Машъал"га келибгина мени қанотга қўйишни бошлашди. "Бунёдкор"га келганимда эса Сколари машғулотлардан бирида мендан амплуамни ўзгартиришимни сўради. Унинг учун мен фақат ва фақат олдинда тўп тепишим керак эди. Баъзан орқароққа қайтсам уришиб берарди. Бир хил ўйинларда мени алмаштириб юборган. Кейин билсам, унинг орқага қайтма деган кўрсатмасига амал қилмаган эканман. Бу билан у кучимни тақсимлашни режалаштирган экан.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Жасур Ҳасановни сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. Бугунги кунда унинг ўғли ҳам ота изидан бориб, футболни танлаган. Кичик Ҳасанов "Бунёдкор" академиясида ўйнаяпти.


Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика