Latest news

16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  76 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  0 16:40Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0 (матнли трансляция)  2 16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  1 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

17-Осиё ўйинларида ким ғолиб бўлади? News

17-Осиё ўйинларида ким ғолиб бўлади?

14 сентябрдан 2 октябргача Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрида 17-Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.
Унда футбол бўйича терма жамоамиз ҳам иштирок этади. 23 ёшгача бўлган жамоалар ўртасидаги баҳсларда 3 нафар катта ёшли ўйинчилар хизматидан фойдаланилиши мумкин. Бу сафар Миржалол Қосимов бошчилигидаги термамиз ўз омадини синаб кўради.

МУСОБАҚА ТАРИХИ
1951 йилдан бери ўтказиб келинаётган мусобақада Эрон 4, Жанубий Корея эса 3 марта ғалаба қозонган. Тарихда Мьянма ва Хитой Тайпейининг турнирда 2 мартадан зафар қучгани бугун кўпчиликни ҳайрон қолдиради. Ҳиндистон ҳам Осиё ўйинларининг 2 карра ғолиби ҳисобланади. Ғолиблар сони мусобақа сонидан 2тага кўп. Чунки 1970 ва 1978 йилларда финалда дуранг натижа қайд этилиб, ҳар икки сафар финалчилар ғолиблар сифатида эътироф этилган. Ўша беллашувларда Жанубий Корея Бирма ва КХДР билан 0:0 ҳисобларини қайд этган.

Амалдаги ғолиб Япония терма жамоасидир. Японлар 2010 йил финалда БААдан 1:0 ҳисобида устун келишган. Ўзбекистон 1994 йил Хиросимада ягона муваффақиятини нишонлаган. Ўшанда майдонда ҳаракат қилган Миржалол Қосимов ва Шуҳрат Мақсудов ҳозирда мураббийлар штабида фаолият олиб боришаётгани эътиборга молик.

Ҳиндистон, Эрон, Жанубий Корея ва Қатар жамоалари ўз юртида ўтказилган мусобақада зафар қучишган.

Қуйида мусобақанинг барча финаллари келтирилган:

1951  Ҳиндистон – Эрон – 1:0
1954  Хитой Тайпейи – Жанубий Корея – 5:2
1958  Хитой Тайпейи – Жанубий Корея – 3:2
1962  Ҳиндистон – Жанубий Корея – 2:1
1966  Бирма – Эрон – 1:0
1970  Бирма – Жанубий Корея – 0:0*
1974  Эрон – Исроил – 1:0
1978  КХДР – Жанубий Корея – 0:0*
1982  Ироқ – Қувайт – 1:0
1986  Жанубий Корея – Саудия Арабистони - 2:0
1990  Эрон – КХДР – 0:0 (4:1)
1994  Ўзбекистон – Хитой – 4:2
1998  Эрон – Қувайт – 2:0
2002  Эрон – Япония – 2:1
2006  Қатар – Ироқ – 1:0
2010  Япония – БАА – 1:0

Барча ғолиблар
Эрон   4 (1974, 1990, 1998, 2002)
Жанубий Корея   3 (1970, 1978, 1986)
Ҳиндистон   2 (1951, 1962)
Бирма (ҳозирги Мьянма)   2 (1966, 1970)
Хитой Тайпейи   2 (1954, 1958)
Япония   1 (2010)
Ироқ   1 (1982)
КХДР   1 (1978)
Қатар   1 (2006)
Ўзбекистон   1 (1994)


Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика