Latest news

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  36 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   30 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  371 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  24 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  9 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  54 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  3 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

Ғайрат Ҳасанов: "2 млрд. сўмга ташландиқ стадионни таъмирламоқчиман, аммо..." News

Ғайрат Ҳасанов: "2 млрд. сўмга ташландиқ стадионни таъмирламоқчиман, аммо..."

"Нефтчи", "Насаф" ва Ўзбекистон терма жамоаларида ўйнаган собиқ дарвозабон Ғайрат Ҳасанов "Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатилган "Муносабат" кўрсатувида ўзи яшайдиган ҳудуддаги стадионни таъмирлаш мақсадида эканлигини айтди.

"Футбол мактаби ва Фарғона давлат университети битирувчиси ҳисобланаман. Профессионал даражада футбол билан шуғулланганман. Фаолиятим давомида "Нефтчи", "Насаф" ва Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепганман. Керакли билим ва тажрибага эга бўлдим. Маблағ йиғдим. Яйпан шаҳар, Ўзбекистон туманимизда 70 йилларда қурилган стадион бор. Айни дамда стадион қаровсиз аҳволда.




Юзлаб болалар ҳар куни ўша ерда шуғлланишади. Ҳокимиятга мурожаат қилиб, стадионни таъмирлаш учун 2 млрд. сўм инвеститция киритмоқчилигимни маълум қилдим. Бу маблағни футболчилик фаолиятим давомида тўплаганман, бунинг устига дўстларим ҳам бор.


Келажакда мана бундай спорт мажмуасини яратмоқчиман. Ҳокимимизни олдига кирсак, кимсан, қаердан келдинг, маълумотинг қандай деб сўрамадилар. Масалан, фаолиятим давомида кўплаб мамлакатларга борганман ва у ердаги ареналардан андоза олдим. Мақсадим болалар спортини ривожлантириш, уларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш.

Октябрь ойида Фарғона вилояти ҳокими сайёр қабулида бўлдим. У киши менга маблағни қаердан оласан деб сўрадилар. Ўз маблағларим эвазига ушбу ишни бажармоқчилигимни ва 30дан ортиқ иш ўрни яратмоқчи эканлигимни айтдим. Чунки бу стадионга мураббийлар керак.

10 йил ичида Осиё ёки жаҳон миқиёсида бирорта футболчи тарбиялай олсак, Ўзбекистон туманимизнинг иқтисодиётига катта ёрдам берган бўлади. Масалан, ўша футболчи йилига 3 млн. доллар топса, бу маблағ эвазига завод, фабрикалар қуриш мумкин. Бизнес бу фақат тикувчилик ёки савдо-сотиқ эмас. Болалар эса назоратсиз қолмайди" - дейди Ғайрат Ҳасанов.

Rating: +80   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика