Latest news

23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  1 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  6 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  3 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  5

№1593-сонли циркуляр News

№1593-сонли циркуляр

Қирғизистон терма жамоасига карши ўйинни машғулот учрашуви деб атаймиз.

Чунки ФИФА уни расмий ўйин сифатида тан олмади. Сабаби икки терма жамоа келишган ҳолда 6 нафардан кўп футболчиларни алмаштириш таклифини бердилар. Бундай ҳолатда ўйинлар расмий мақомга эга бўлмайди ва уни федерациялар ФИФА номидан фойдаланиб тижорат мақсадида даромад кўра олмайдилар. Шунинг учун ФИФА назорат учрашувига чиқариладиган чипталардан намуна сўраган. ЎФФ эса чипта чиқаришни лозим топмади, ЎФФ томонидан чиқарилган қарор бўлсада, бу аслида мураббийнинг талаби эканлигини барчамиз билиб бўлдик. Қиргизлар учун ўйинни қандай ўтиши умуман қизиқ эмас, улар шундоқ ҳам кучли рақиб билан келишганлигидан мамнунлар. Агар бизга ҳам хеч йўғи Исландия ёпик эшиклар остида ўйин ўтказишни таклиф қилганида, тажриба йқлида жон деб таклиф қилган бўлардик. 


Фақат биздаги бироз нотўғри ахборот шундан иборат бўлганки, ўйинни ФИФА учрашуви сифатида эфирга узатиб бўлмасди. Чунки, бу баҳс ФИФА томонидан тан олинмаган. Аммо истакка қараб уни ЎФФ маҳсулоти сифатида тақдим этса бўлади. 

Ҳуллас бу хеч қандай ўртоклик ўйини эмас. Оддий машғулот, машғулотни мураббий истаганича ўтказиш ҳуқуқига эга. Истаса ёпади, истаса очади. Бу ўйинни иккита маҳалла ўртасида, мактаб майдонига чиқиб ўйнаш савиясига хам тенглаштириш мумкин. Чунки у хеч қандай расмий кучга эга эмас. 

Қиссадан ҳисса шуки, ЎФФ машғулотни ёпик ўтказишга хақи бор. Аммо, мухлис учун ўша машғулотни очиб қўйса хам бўлар эди. Аслида биринчи музокарага кўра уйин ФИФА таснифида ўтиши хақида юкори ташкилотга хат юборилган бўлган вақт ўтиши билан захира уйинчиларини алмаштириш орқали ўйин расмий мақомдан машғулотга тушди ва юқоридаги муаммоларни келтириб чиқарган. 

"Пахтакор"га Шота Арвеладзе мураббий этиб тайинлангач, у уйинолди расмий машғулотларни ҳам тўлиқ очиб қўйди. "Мен нимадан чўчийман? Ҳаммаси майдондаги ўйинни чиқишига қараб бўлади, футбол мухлис учун", - деган жумлани таъкидлаб ўтди. Балки бизда хам 12 сентябрдан кейин шундай очиқлик бўлар...


Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика