Latest news

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  1 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  1 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  44 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  7 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

Нўъмон Ҳасанов - апрель ойининг энг яхши мураббийи News

Нўъмон Ҳасанов - апрель ойининг энг яхши мураббийи

championat.asia талқинига кўра апрель ойининг энг яхши мураббийи деб "Қўқон-1912" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов тан олинди.

Ўтган ойда қўқонликлар жуда ажойиб иштирок этишди. Дастлаб мавсумни сенсацион ғалабалар билан бошлаган "Динамо" 2:1 ҳисобида Қўқонда таслим қилинди.

Сўнгра Ҳасанов шогирдлари Муборакда "Машъал" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтишди. 7-турда "Қўқон-1912" ўз мухлислари қаршисида Бекободнинг "Металлург" клубини 3:0 ҳисобида тор-мор этишди.

Ниҳоят ой сўнггида Ғузорда "Шўртан" клуби таслим қилинди - 3:2. Маълумот учун, бу мавсум Ғузорда "Нефтчи", "Локомотив" ва "Пахтакор" каби клублар гол ура олмай мағлуб бўлиб қайтишганди.

Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги "Қўқон-1912" айни пайтда 8та учрашувдан 17 очко тўплаб мусобақа жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда.

Ўтган ойда Ихтиёр Каримов "Шўртан", Виктор Кумиков "Олмалиқ", Илҳом Мўминжонов "Навбаҳор" ва "Локомотив" мураббийлар штаби ҳам анча яхши ишлашди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида олий лигада "Динамо" клуби мураббийлар штаби тенгсиз бўлишганди.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика