Latest news

12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2

Марат Бикмаев - апрель ойининг энг яхши футболчиси News

Марат Бикмаев - апрель ойининг энг яхши футболчиси

championat.asia талқинига апрель ойининг энг яхши футболчиси деб "Локомотив" ҳужумчиси Марат Бикмаев тан олинди.

Апрель ойида Ўзбекистонинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг "Локомотив" клуби  анчагина муваффақиятли иштирок этди.

Клуб ҳужумчиси "Насаф" ва "Пахтакор" билан ўйинларда ўз ҳисобига иккитадан гол ёзиб қўйди. Унинг урган голлари жамоасига мана шу муҳим баҳсларда ғалаба келтирди.

"Обод" устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабага ўз голи билан хисса қўшди. Айни пайтда Бикмаев 9та гол билан олий лига тўпурарлари орасида якка пешқадам бўлиб турибди.

Бундан ташқари, ҳужумчи ўтган ойда клуби сафида Осиё чемпионлар лигасида ҳам голлар уришга эришди. Эроннинг "Истиқлол" клуби билан Тошкентдаги баҳсда Бикмаевнинг ягона голи жамоасига бир очко келтирди. "Ал Таавон"га қарши Тошкентдаги баҳсда Бикмаев рақиб дарвозасига бир йўла учта гол уриб хет-трик расмийлаштирди.

Апрель ойида олий лигада Хуршид Ходжаев "Олмалиқ", Амиржон Сафаров "Динамо", Игорь Таран "Шўртан" ва Суҳроб Бердиев "Қўқон-1912" каби футболчилар ҳам лауреат бўлишга лойиқ ўйин намойиш этишди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида олий лиганинг энг яхши футболчиси деб "Қўқон-1912" ҳужумчиси Филип Райевац тан олинган эди.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика