15 июль куни ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилади
13 jul 2019 16:13
News
15 июль куни ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилади
Конференция кун тартибидан ЎФА президентини сайлаш масаласи ҳам ўрин олган. Мазкур конференция соат 15:00да Тошкентдаги "Radisson Blu Hotel" меҳмонхонасида бошланади.
Қайд этиш керакки, 2018 йилнинг 25 январидан буён ЎФА президенти сифатида Ачилбай Раматов ишлаб келмоқда.
Мазкур навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Ачилбай Раматов ўрнига бошқа номзодлар кўриб чиқилади ва катта эҳтимол билан ЎФА президенти этиб янги раҳбар сайланади.
Эслатиб ўтамиз, 14 июнь куни ЎФАда Ижроқум йиғилиши бўлиб ўтган ва унда ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ўрнига Равшан Эрматов вице-президент этиб сайланганди.
Айнан мазкур Ижроқум йиғилишида 15 июль куни ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтиши маълум қилинганди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments