Latest news

07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  51 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   4 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  13 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  1 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  4 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  17 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  16 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0

ОЧЛ-2017. Зуҳуров "Бунёдкор"ни гуруҳ босқичига олиб чиқди! News

ОЧЛ-2017. Зуҳуров "Бунёдкор"ни гуруҳ босқичига олиб чиқди!

ОЧЛ-2017 саралаши доирасидаги "Ал Жайиш" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

ЯНГИЛАШ


Ўйинда иккала жамоа аъзолари ҳам жуда эҳтиёткор тарзда ҳаракат қилишди. 17-дақиқада Шаҳзодбек Нурматовнинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли ҳисобга олинмади. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам жамоалар гол ура олишмади. Ғолибни аниқлаш учун қўшимча таймларга мурожаат қилинди. Қўшмича 30 дақиқада ҳам гол урилмади.

Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотореясида "Ал Жайиш"дан Ромариньо дарвоза устунини пойлади, Сардор Рашидов ва Мажид Сиддиқнинг зарбасини эса Зуҳуров қайтарди. "Бунёдкор"нинг барча уч футболчиси ҳам гол урди ва "қалдирғочлар" гуруҳ босқичига йўл олишди.


ОЧЛ-2017 саралаш босқичи учрашуви
“Ал Жайиш” (Қатар) – “Бунёдкор” (Ўзбекистон) 0:0 (пенальтилар серияси 1:3)

7 февраль 2017. Доха. “Абдуллоҳ бин Халифа” стадиони. 20:15 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар: Адҳам Макҳадмеҳ, Аҳмад Ал Роалле, Исса Маҳмуд Ал Амави, Мурад Аҳмад Ал Заваҳреҳ (барчасии Иордания)
Учрашув комиссари: Минду Доржи (Бутан)

Пенальтилар серияси: Ромариньо (устун) 0:0, Достонбек Ҳамдамов 0:1, Сардор Рашидов (дарвозабон) 0:1, Рустам Ашурматов 0:2, Метнани 1:2, Элдор Шомуродов 1:3, Мажид Сиддиқ (дарвозабон) 1:3.

"Ал Жайиш": 16.Абабакар, 4.Мендес (67.Жасим Ал Ҳошими, 90+4), 6.Иса, 8.Муфта, 10.Сардор Рашидов, 14.Метнани, 15.Траоре (5.Муҳаммад Ал Жабри, 46), 18.Абдулраб, 23.Сиддиқ, 24.Сейду Кейта, 31.Ромариньо.

Захира: 22.Сауд Муборак, 2.Мурод Нажи, 13.Салоҳ Ал Яҳри, 27.Аҳмад Моеин, 33.Сайаф Муҳсин,

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 7.Душан Мичич, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (97.Жавоҳир Эсонқулов, 65), 10.Элдор Шомуродов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов (16.Алишер Саноев, 79), 21.Дилшод Аҳмадалиев, 29.Отабек Шукуров.

Захира: 45.Дилшод Ҳамроев, 3.Исломжон Қобилов, 11.Вадим Чемиртан, 22.Шохрух Гадоев, 30.Хуршид Ғиёсов, .


Rating: +94   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика