Latest news

14:59Ибрагимович "Аякс"га ўтишга яқин  1 14:28Депай ёзда эркин агентга айланиши мумкин  0 14:01"Челси" Беллингемни нишонга олди. "Реал" бунга муносабатини билдирди  8 13:37ПСЖ хавбеки Туркияга йўл олиши мумкин  1 13:14“Челси” футболчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  3 12:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  41 12:55"Манчестер Сити" "Болонья" ҳимоячисини нишонга олди  0 12:25U-23 Осиё чемпионати 2-тур олдидан: Бугун муҳим ўйин бор  0 11:58"Барселона" Рэшфордни МЮдан 30 млн еврога сотиб олмоқчи  5 11:35Қойил, Саудия ҳаммасини эплаяпти  15 11:18Бугунги ўйинлар: Эрон U-23 — Ўзбекистон U-23 ва бошқалар  0 10:47Эрлинг Холанд кетма-кет олтинчи марта Норвегиянинг "Йил футболчиси" деб топилди  1 10:19Дембеле 30 миллионлик таклифни қабул қилмади. Унинг ўз талаби бор  6 09:50"Челси" "Барселона" футболчиси учун 150 миллион бермоқчи  6 09:23"Реал" футболчиси Африка Миллатлар Кубогида рекорд ўрнатди  7

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш" News

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш"

"Насаф" - "Ал Ҳидд" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" устози ва футболчиси иштирок этди.
"Сизларни кўриб турганимиздан хурсандман. Мавсумнинг биринчи ўйини. Барчада баҳсга қизиқиш юқори. Эртага ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилиш. ОЧЛдаги асосий мақсадимиз гуруҳ босқичига чиқишни истаймиз. Ўйлайманки жамоа эртанги баҳсга тайёр. Таркибдаги барча футболчилар тайёр", - дейди Рўзиқул Бердиев.

"Расмий ўйин барибир ўртоқлик ўйинларидан фарқ қилади. Ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди Шерзод Аъзамов.

"Рақибимиз ҳақида фақат илиқ фикрларни билдираман. Сабаби улар Баҳрайн чемпиони, яқинда янги бош мураббийга эга бўлди. Эртага биз учун енгил ўйин бўлмайди. Таркибида деярли ёш ўйинчилар йўқ. Барчаси маҳоратли ва тажрибали футболчилар", - дейди Рўзиқул Бердиев.  

- Рақиб мураббийи сизларни ўрганиб чиққанини айтди. Эртага "Ал Ҳидд" қандай ўйнайди деб ўйлайсиз*?
- Биз ҳам уларни ўргандик. Улар асосан сафар ўйинларида кўп очко олишган. Эртага ҳимояда ўйнашади деб ўйламайман.



- Жамоа учта фронтда кураш олиб боради. Мавсум бошига қадар янги ўйинчилар қўшилиши мумкинми?
- Агар ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқсак таркибга янгилар қўшилиши мумкин ёки олий лига олдидан беш-олти нафар футболчини қўшиб олишимиз мумкин. Туркиядаги йиғинга бир қатор ёшларни жалб қилдик. Уларга эътибор қаратишимиз керак.

- Эртанги баҳсдан олдин жароҳат олганлар йўқми?
- Элдорбек Суюнов Туркиядаги йиғинда жароҳат олди. Шу боис эртага майдонга тушмаса керак. Таркибмизда Санжар Қувватов ва Умиджон Эргашев каби кучли посбонлар бор. Бу бизга катта муаммо бўлади деб ўйламайман.

- Акмал Шораҳмедов борасида нима дея оласиз?
- Шуҳрат Муҳаммадиев жамоани тарк этгач унинг ўрнига ўнг қанот ҳимоячисини олдик. Акмал Шораҳмедовга ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас. У тажрибали футболчи ва профессионал. Менимча Шуҳрат ва Акмал бир хил савиядаги футболчилар.

- Эртанги ўйиндан олдин мухлисларга нима деган бўлардингиз? Стадион силарга ноқулайлик туғдирмайдими?
- Йўқ. Бу стадионда кўп ўйинлар ўтказганмиз. Қаршида бўлмаса ҳам Ўзбекистонда ўйнаяпмиз. Шу боис ўз майдонимизда ўйнаяпмиз дея оламиз. Қашқадарёлик мухлисларга бироз қийинчилик туғдириши мумкин, Тошкентга келиш борасида. Бироқ бизга ҳеч қандай таъсири йўқ.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика