Latest news

02:58Франция. ПСЖдан йирик ғалаба, "Монако" ўз уйида ютқазди  0 02:06"Бухоро" Туркия йиғинидаги рақибларни маълум қилди  0 01:45Жаҳон чемпионатидан кейин Франция термасида бош мураббий алмашишига тайёрланишмоқда  0 01:20"Навбаҳор" Туркияда кимлар билан ўйнайди?  0 00:50Арбелоа жамоанинг ҳолати ҳақида: "Алонсони айбламайман"  0 00:29Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида мағлуб бўлди  3 00:10Ван Нистелрой ўзига янги иш топди  1 23:51Тер Штеген жамоасини алмаштиришга рози  2 23:37U23 Осиё Кубоги. Вьетнам кутилмаганда ярим финалга йўлланма олди  15 23:15Манба: Туркманистон термаси футболчиси фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради  1 22:58Конференциялар лигаси. Плей-офф босқичига ўтиш ўйинлари учун қуръа ташланди  0 22:34"Мен футболчиларга кўп бор айтганман: "Сизларни бутун минтақа, бутун Сурхондарё қўллаб-қувватлайди" - Станислав Курдяшов билан катта интервью  3 22:08Ўзбекистон футзал терма жамоаси назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 21:54"Манчестер Сити" Гехи учун қанча тўлаши маълум бўлди  1 21:36"Ғазалкент" ва ОКМК ёшлари ўртасидаги назорат ўйинида 6 та гол урилди  1

Жамшид Саидов нима учун истеъфога чиқарилганини билмайди News

Жамшид Саидов нима учун истеъфога чиқарилганини билмайди

2016 йилги мавсумнинг кашфиёт жамоасига айланган «Бухоро» клубида куни кеча жиддий ўзгаришлар юз берди.
23 январь, душанба куни клуб раҳбарияти йиғилиш ўтказиб, Жамшид Саидов ва Тачмурод Агамуродов бошчилигидаги мураббийлар штабини истеъфога чиқарди. Натижада клубнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам жамоани тарк этиш арафасида туришибди.

Ўтган мавсумда Олий Лигада 4-ўринни эгаллаб, мухлислар ташрифи борасида ҳам энг етакчи жамоага айланган «Бухоро» клуби атрофида рўй бераётган гап-сўзлар ҳеч кимни беэътибор қолдирмаяпти. Клуб одатдагидек янги мавсумга тайёргарлик кўраётган бир пайтда кескин ўзгаришларнинг юз бериши ажабланарли бўлди. Энди клубни ким бошқаради ва жамоа таркиби қандай кўриниш олади?

Клубдаги вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида «Бухоро» бош мураббийи Жамшид Саидовга мурожаат қилганимизда, мураббий ҳам истеъфога чиқарилганлигини маълум қилди.


— Жамшид ака, тўғриси, “Бухоро” клубида содир бўлаётган ўзгаришлар барчамизни ҳайрон қолдиряпти. Клубда нималар бўляпти?

— Бухоро вилоят ҳокимиятда йиғилиш бўлди, у ердан чиққанимизга икки соат бўлди. Унда клубдан кетишимизни маълум қилишди. (суҳбат душанба куни ўтказилган)


— Бундай истеъфони қандай қабул қилдингиз?

— Ҳаммаси жойида. Раҳбарларга ёқмаган бўлсак, яна нима ҳам қила олардик. Балки бошқа мураббийларга ишонч билдиришаётгандир. Тўғриси, клубдан кетишимизга қандай сабаб бўлганини билмадим.


— Бунгача “Бухоро”ни янги мавсумга ўзинглар тайёрлаётгандинглар. Январь ойи ҳам тугаб боряпти. Тайёргарлик режаси давом этаётганди. Бундай пайтда ўз муносабатингизни ҳам билдирдингизми?

— Мени ҳам тўғри тушунинг. Орадан маълум вақт ўтганидан сўнг нима учун бундай ўзгаришлар бўлганини айтишим мумкин. Аниғи шуки, раҳбариятнинг қарори билан ишдан бўшадик.


— Энди таркиб нима бўларкин? Ҳар ҳолда ҳаммаси сизларнинг режаларингиз асосида давом этаётганди…

— Биз энди футболчиларга ҳеч нима айта олмаймиз. Янги раҳбарият таркиб масаласида шуғулланишга киришади. Энди бизнинг “Бухоро” клубига алоқамиз йўқ. Вазият бундай тус олишини умуман кутмагандик.

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика