Latest news

23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  21 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  17 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  376 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  36 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  10 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8

Санжар Шоаҳмедов: “Абдухолиқов билан бир жамоада тўп тепишимиз зўр бўлди” News

Санжар Шоаҳмедов: “Абдухолиқов билан бир жамоада тўп тепишимиз зўр бўлди”

Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп тепган ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов Қатарнинг "Ал Сайлия" клубига кўчиб ўтди.

“Қатар клубларидан бир қатор таклифлар бор эди. Таклиф билдирган барча клуб шарт-шароитлари билан танишиб чиқиб "Ал Сайлия" жамоаси таклифини қабул қилдим.

Куни кеча жамоанинг барча шарт-шароити билан танишиб чиқдик. Насиб қилса ушбу клубда чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

“Локомотив” клубидаги жамоадошим Темурхўжа Абдуҳолиқов билан "Ал Сайлия"да бирга тўп тепадиган бўлдик. Бу Темурхўжа учун ҳам, мен учун ҳам жуда ҳам зўр бўлди. Иккимиз ҳам бундан хурсанд бўлдик. "Ал Сайлия" клуби олдига яхши ўйин кўрсатиб юқори ўринларни эгаллаб, чиройли натижа кўрсатиш вазифаси қўйилган.

Жамоада биздан ташқари Руминия, Баҳрайндан легионер футболчилар бор. Қатар клубида ўзимизни синаб кўришни истаганимиз учун ушбу жамоани танладик.



"Ал Сайлия" билан бир ярим йилга шартнома имзоладик. Клуб раҳбарияти бизга жуда ҳам зўр шароитлар яратиб берди. Уй, машина деганларидек барчасини амалга ошириб беришди. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Жамоа мураббийи тунислик экан.

Тил борасида бироз муаммолар бор эди. Лекин бизга таржимонлар тақдим этишди, ҳаммаси кўнгилдагидек. Бизни шунчалик қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга, барча шарт-шароитлар қилиб берган “Локомотив” клуби раҳбариятидан тортиб, барча ишчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Локомотив” жамоаси орқали шу даражага етишдим. Бир умр ушбу жамоадан қарздорман”, - дейди "Ал Сайлия" футболчиси Санжар Шоаҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +22   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика