Latest news

19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  0 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  0 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  3 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  2 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  6 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  23 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1

«Локомотив» Шуҳрат Муҳаммадиев ва Диёр Туропов билан шартнома имзолади News

«Локомотив» Шуҳрат Муҳаммадиев ва Диёр Туропов билан шартнома имзолади

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган «Локомотив» профессионал футбол клуби бугун икки нафар янги футболчи билан шартнома имзолади.
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган «Локомотив» профессионал футбол клуби бугун икки нафар янги футболчи билан шартнома имзолади.

«Машъал» ва «Насаф»даги ўйинлари орқали кўпчиликка яхши таниш ҳимоячи Шуҳрат Муҳамадиев ҳамда шу пайтгача «Олмалиқ»да тўп тепиб келган ярим ҳимоячи Диёр Туропов бугундан «темирйўлчи»га айланишди.

Ҳар иккала футболчи эркин агент сифатида «Локо» таркибига келиб қўшилди. Маълумот учун Шуҳрат Муҳаммадиев 1989 йил 24 июнда туғилган. У Қашқадарё футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Муҳаммадиев бунгача «Машъал» ва «Насаф» клубларида фаолият олиб борган. 2015 йил Австралияда ўтказилган Осиё Кубоги иштирокчиси. Шунингдек, Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ҳам тўп тепган.



Диёр Туропов 1994 йилнинг 9 июлида туғилган. Жиззах футболи тарбияланувчиси. У 2013 йилдан бери олий лигада «Олмалиқ» шарафини ҳимоя қилиб келган. Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар, шунингдек Олимпия терма жамоамизда бир қатор учрашувларда иштирок этган. Ўнг ва чап қанот ярим ҳимоясида, шунингдек ҳужумчи ортида ҳам бирдек ўйнай олади.



Янги мавсумда Муҳаммадиев 14-рақамда, Туропов эса 77-рақамли либосда «Локомотив» сафида майдонга тушишади. Биз ҳар иккала футболчига омад тилаган ҳолда «Локомотив»га хуш келибсиз деб қоламиз. Қуйида янги футболчиларнинг Олий лигадаги статискасини келтириб ўтамиз.

Шуҳрат Муҳаммадиев
Туғилган санаси:
24.06.1989

Футболчилик фаолияти:
2007 йил. «Насаф»: 2 ўйин, 16 дақиқа
2009 йил. «Машъал»: 13 ўйин, 678 дақиқа
2010 йил. «Машъал»: 11 ўйин, 367 дақиқа
2011 йил. «Машъал»: 18 ўйин, 1368 дақиқа, 3 гол
2012 йил. «Машъал»: 13 ўйин, 853 дақиқа
2013 йил. «Насаф»: 16 ўйин, 1294 дақиқа, 2 гол
2014 йил. «Насаф»: 24 ўйин, 1993 дақиқа, 1 гол
2015 йил. «Насаф»: 23 ўйин, 1970 дақиқа
2016 йил. «Насаф»: 24 ўйин, 1917 дақиқа



Диёр Туропов
Туғилган санаси
: 09.07.1994

Футболчилик фаолияти:
2013 йил. «Олмалиқ»: 17 ўйин, 943 дақиқа, 1 гол
2014 йил. «Олмалиқ»: 19 ўйин, 1254 дақиқа, 4 гол
2015 йил. «Олмалиқ»: 15 ўйин, 1029 дақиқа, 1 гол
2016 йил. «Олмалиқ»: 25 ўйин, 1656 дақиқа, 4 гол


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика