Latest news

23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:53ЕЧЛ. "Интер" – "Барселона". Жавоб учрашуви учун таркиблар аниқ!  19 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  1 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  3 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  0 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  20 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  5 17:47Ўзга олам вакиллари  8 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0

Акмал Холмуродов: “Қўқон-1912” жамоасига ўтишимнинг сабаби бор” News

Акмал Холмуродов: “Қўқон-1912” жамоасига ўтишимнинг сабаби бор”

Жорий мавсум Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида тўп тепган Акмал Холмуродов Қўқоннинг “Қўқон-1912” клубига кўчиб ўтди.
Холмуродов янги мавсумни “Қўқон-1912” жамоаси таркибида бошлайди.

“Айни дамда “Қўқон-1912” жамоаси таркибида бугундан иккинчи қишки йиғин машғулотларини бошладик. Жамоада менга ўхшаган бир қатор яшги футболчилар бор. Яқин кунларда Сербиядан икки легионер футболчи ташриф буюради. Ҳозирча футболчилар билан яхши чиқишиб кетдим. Ҳамма шарт-шароитлар мени қониқтирмоқда. “Сўғдиёна” жамоасидан ушбу клубга ўтишимнинг сабаби бор. Жорий йил ўйиним умуман қовушмади.

Барча билади бир қатор ўйинларда кетма-кет қизил карточкалар ишлаб олдим. Антирекорд қайд этдим десам ҳам бўлади. “Сўғдиёна” жамоасидаги ўйинимдан умуман қониқиш ҳосил қилмадим. “Қўқон-1912” жамоасига ўтишимнинг сабаби ҳам шу. Фарғонанинг “Нефтчи” Наманганнинг “Навбаҳор” клубларидан таклифлар бор эди. Лекин мени барча шарт-шароитлар ва жамоанинг ўз олдига қўйган вазифаси қониқтиргани учун ушбу жамоани танладим.

“Сўғдиёна” клуби мени шунчаки қўйиб юборишни истамади. Мен ўзим жамоани тарк этишни хоҳладим. “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Нўъмон ака Ҳасанов билан бир пайтлар бирга ишлаганимиз учун ҳам шундай қарор қабул қилдим. Энг тўғри қарорни қабул қилдим, деб ўйлайман”, - дейди Акмал Холмуродов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика