Latest news

08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  1 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  51 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   5 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  13 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  1 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  4 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  17 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  16 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3

Англия. «Ливерпуль» «Мидлсбро»га жавобсиз учта гол урди, «Челси»нинг ғалабали серияси 10та ўйинга етди News

Англия. «Ливерпуль» «Мидлсбро»га жавобсиз учта гол урди, «Челси»нинг ғалабали серияси 10та ўйинга етди

АПЛ 16-турида «Сандерленд» ўз уйида «Челси»га (0:1), «Мидлсбро» эса «Ливерпул»га ютқазди (0:3).

Англия чемпионати
16-й тур

"Мидлсбро" "Риверсайд"да "Ливерпуль" клубини қабул қилди. Учрашувда Айтор Каранка шогирдлари йирик ҳисобда мағлуб бўлишди. Баҳс қаҳрамони Адам Лаллана бўлди. Англиялик футболчи биринчи бўлимда Клайннинг пасидан сўнг ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда айнан унинг пасидан сўнг Ориги гол урди. Орадан кўп ўтмай Ориги Лалланага қарзини қайтарди - 0:3. Юрген Клопп бошчилигидаги жамоа сафарда йирик ғалабани тантана қилди.

"Челси" ғалабали сериясини 10та ўйинга етказиб олди. Конте бошчилигидаги жамоа Эден Азарсиз "Сандерленд"ни мағлуб этди. Учрашув тақдирини ҳал қилган голни Францеск Фабрегас мезбонлар дарвозасига урди - 0:1.

Мусобақа жадвалининг охирги поғоналарида бораётган "Вест Хэм" клуби бу турда ғалаба нашидасини сурди. Биринчи бўлим охирида Марк Нобл белгиланган пенальтидан Том Хитонни алдай олмади, бироқ қайтарилган тўни Ноблнинг ўзи дарвозага йўллади - 1:0. 


Сандерленд – Челси 0:1 (0:1, 0:0)
«Стэдиум оф Лайт»
Гол:
0:1 – 40 Фабрегас.
Сандерленд – Пикфорд, Кирхгофф (Ларссон, 57), Коне, Джилободжи, Денайер, Джонс (Лав, 59), Янузай, ван Анхолт, О′Ши, Дефо, Борини (Хазри, 82).
Челси –   Куртуа, Кэйхилл, Давид Луиз, Алонсо, Аспиликуэта, Фабрегас, Мозес (Иванович, 90), Виллиан (Чалоба, 89), Канте, Педро (Матич, 76), Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Дефо (43), О′Ши (45), Педро (56), Борини (72), Мозес (90).


Мидлсбро – Ливерпуль 0:3
«Риверсайд»
Голлар:
0:1 – 29 Лаллана, 0:2 – 60 Ориги, 0:3 – 68 Лаллана.
Мидлсбро – Вальдес, Чемберс, Фабио, Барраган, Гибсон, де Рон, Клейтон (Лидбиттер, 56), Траоре, Форшоу, Фишер (Даунинг, 56), Негредо (Роудс, 77).
Ливерпуль –   Миньоле, Клаван, Ловрен, Клайн, Милнер, Лаллана (Лейва, 82), Хендерсон, Мане, Вейналдум (Эджариа, 87), Фирмино, Ориги (Александер-Арнолд, 90).
Огоҳлантириш: Гибсон (69).


Вест Хэм – Бернли 1:0
«Олимпия стадион»
Гол:
1:0 – 45 Нобл.
Вест Хэм – Рэндолф, Рид, Огбонна, Крессуэлл, Антонио, Обианг, Куяте, Пайет, Нобл (Нордтвейт, 89), Лансини (Айю, 69), Кэрролл (Флетчер, 83).
Бернли –   Хитон, Кин, Уорд, Лоутон, Ми, Арфилд, Марни, Хендрик, Бойд (Барнс, 76), Воукс, Грэй.
Огоҳлантиришлар: Ми (62), Хендрик (72).


Сайтимизнинг Instagram даги саҳифаси - instagram.com/championat.asia

Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика