Latest news

18:05"Истанбул Башакшехир" — "Фатиҳ Карагюмрюк"  0 17:39U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 0:0 (матнли трансляция)  53 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  0 17:25АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:03"Реал" — "Леванте". Таркиблар маълум  2 16:16"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  15 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  4 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3

Криштиану Роналду тўртинчи «Олтин тўп»ни қўлга киритди News

Криштиану Роналду тўртинчи «Олтин тўп»ни қўлга киритди

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду France Football журнали таъсис этган «Олтин тўп» соҳибига айланди.

Португалиялик футболчи шу тариқа ўзининг тўртинчи «Олтин тўп»ини қўлга киритди. 2008, 2013 ва 2014 йилларда ҳам футболчи бу совринни олганди. 2016 йилда Роналду «Реал» сафида ЕЧЛни ва Португалия терма жамоаси сафида Евро-2016ни ютди. Бу йилда 55та ўйинда Роналду 51та гол урди ва 17та голли пас оширди.

Криштиану Роналду учун 745та овоз берилди, «Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессига 316та.

Учинчи ўринни «Атлетико» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн эгаллади - 198 овоз.

2010-2015 йилларда «Олтин тўп» топшириш ҳуқуқи ФИФАга тегишли эди. Бу йилдан ФИФА алоҳида "Йилнинг энг яхши футболчиси" совринини топширади. Бу маросим январь ойида бўлиб ўтади. 

"Олтин тўп" учун берилган овозларга кўра футболчилар қуйидаги тартибда жойлаштирилди:

1. Криштиану Роналду, «Реал»
2. Лионель Месси, «Барселона»
3. Антуан Гризманн, «Атлетико»
4. Луис Суарес, «Барселона»
5. Неймар, «Барселона»
6. Гарет Бэйл, «Реал»
7. Рияд Марез, «Лестер»
8. Жейми Варди, «Лестер»
9-10. Жанлуиджи Буффон, «Ювентус»
9-10. Пепе, «Реал»
11. Пьер-Эмерик Обамеянг, «Боруссия» Дортмунд
12. Руй Патрисиу, «Спортинг»
13. Златан Ибрагимович, «Манчестер Юнайтед»
14-15. Поль Погба, «Манчестер Юнайтед»
14-15. Артуро Видаль, «Бавария»
16. Роберт Левандовски, «Бавария»
17-19. Тони Кроос, «Реал»
17-19. Лука Модрич, «Реал»
17-19. Димитри Пайет, «Вест Хэм»


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика