Latest news

19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:58Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - ОКМК баҳси учун таркиблар эълон қилинди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  3 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   10 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  5 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  3 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  10 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  2 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  10 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  23 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0

Элдор Шомуродов ProSports Management компанияси билан шартнома тузди News

Элдор Шомуродов ProSports Management компанияси билан шартнома тузди

ProSports Management компанияси Осиёнинг энг қобилиятли ёш футболчиси, Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан шартнома тузганини эълон қилди.
Бу ҳақда championat.asia компания расмий сайтига таяниб хабар берди. ProSports Management вакили Никита Панасюк нима учун Шомуродов билан шартнома тузилганини тушунтириб берди.

- Шомуродов 21 ёшда, универсал ҳужумкор футболчи, баъзида қанотда, марказий ҳужумда ва ҳужумчи ортда ўйнай олади.

Ўйин услуби ва қобилияти жиҳатидан Андрей Ярмоленкони эслатиб юборади: тезкор, бақувват, техник томонлама кучли, майдонни яхши кўра олади, қарши ҳужум вақтида тез қарор чиқара олади.

Элдор жисмонан бақувват эканлиги учун тўп учун рақиблар билан кураша олади. 182см бўйга эга ҳужумчи жуда тез югуради, бошанғич тезлиги кучли, иккинчи қаватдаги курашларда ва стандарт вазиятлар вақтида жуда фойдали.

Шомуродовда дриблинг ҳам анча юқори. Битта ўйинда ўртача 6 марта рақибларни алдаб ўтади. Таққослаш учун, Жулиано ("Зенит") ўртача 5 марта, Промес ("Спартак") ўртача 8 марта алдаб ўтади.

Одил Аҳмедов "Пахтакор"дан "Анжи"га кўчиб ўтгач дарҳол юқори савияда ўйин кўрсатганди. Шомуродов терма жамоада ҳам яхши ўйнамоқда: 12та ўйинда 4та гол ва 1та голли пас.

Осиёлик футболчилар янги муҳитга кўникишлари жуда қийин кечади: Бироқ Денисов ва Аҳмедовнинг фаолияти бунинг тескарисини кўрсатди. Элдор русчада ёмон гапирмайди, Европага ўтишни истаса, инглиз тилини ўрганишни бошлайди.   

Элдорнинг статистикаси ёмон эмас: тўлиқ бўлмаган 2 мавсумда 19та гол урди ва 7та голли пас оширдл.

Кучли жамоа ва кучли шериклар билан бирга футболчи янада ривожлана олади. Шомуродов айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор"нинг етакчи футболчиси ҳисобланади.
Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика