Latest news

23:50Тимур Кападзе: "Натижа адолатли бўлди деб ўйлайман, ЖЧга чиққанимиздан сўнг ҳам бош мураббий бўлиб қолишга умид қиламан"  34 23:22ЖЧ саралаши. КХДР ва БАА ўзаро куч синашмоқда, араблар 5-дақиқадаёқ ҳисобни очишди (онлайн ҳисоб)  53 23:05ЖЧ-2026 саралаши. Теҳронда дуранг ўйнадик  728 22:28"Ливерпуль" АПЛдаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 20:45ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Қатарни таслим қилди  167 19:55"Севилья" допинг туфайли дисквалификация қилинмаса, Мудрикни ижарага олиши мумкин. Украиналик мелдоний учун 4 йилга четлатилиши мумкин  1 19:33Янги стадион "Интер" ва "Милан"га 1,2 миллиард еврога тушади  0 19:08Погба "Интер Майами"га йўл олади  1 18:59"Челси" "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Альваресни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:47Чалханоглу: "Мақсадим - Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш"  0 18:13ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ва Жанубий Корея ғалаба қозона олмади  6 18:02Осиё кубоги-2027 саралаши. Туркманистон сафарда, Тожикистон ўз уйида ғалабага эришди  6 17:20Ўзбекистон – Эрон. Ўзаро ўйинлар тарихи  18 17:14Гюлер: "Албатта, "Реал"да муваффақиятга эришаман"  2 16:54Блаттер ва Платини фирибгар эмас  5

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" (Ўзбекистон) - "Ал Айн" (БАА) News

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" (Ўзбекистон) - "Ал Айн" (БАА)

Бугун ОЧЛ-2016 чорак финали доирасидаги "Локомотив" ва "Ал Айн" учрашуви бўлиб ўтади.

ОЧЛ. 13 сентябрь. "Локомотив" - "Ал Айн"
1/4 финал. Жавоб учрашуви
19:00. "Бунёдкор" стадиони

УЧРАШУВ РАСМИЙЛАРИ:
Бош ҳакам:
Муҳаммад Тақи Бин Жаҳари (Сингапур)
Қанот ҳакамлари: Ли Тзу Лианг (Сингапур), Ронни Ко Мин Киат (Сингапур).
Тўртинчи ҳакам: Фу Чуан Хи (Сингапур)
Назоратчи: Исмоил Сафири (Эрон)
Комиссар: Муним Фахури (Иордания)

Мазкур жамоалар Осиё чемпионлар лигасида ўзаро иккинчи бор тўқнаш келишмоқда. Ал Айн шаҳрида кечган биринчи ўйинда ҳисоб очилмаганди. Бу сафар эса "Локомотив"дан фақат ва фақат ғалаба кутиб қоламиз.

Мусобақанинг 1/8 финал босқичини иккала жамоа ҳам муваффақиятли ўтказди. "Локомотив" сафарда "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнаб, ўз майдонида 2:1 ҳисобида зафар қучди. "Ал Айн" эса ўз уйида "Зобахан" билан дуранг қайд этди ва сафардан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

БАА чемпионатида ҳали янги чемпионат старт олгани йўқ. "Ал Айн" Тошкентга келишдан олдин охирги ўйинини Кубок доирасида "Ал Аҳли"га қарши ўтказиб, 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди. "Локомотив" эса олий лиганинг 21-турида "Шўртан"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, мазкур беллашув орқали бўлажак баҳсга тайёргарлик кўрди.

"Локомотив" ҳақида маълумотлар:
 
- "Локомотив" ОЧЛда чорак финалга чиққан учинчи ўзбек клуби бўлди. Бунгача "Пахтакор" ва "Бунёдкор" бундай натижага эришганди. Охирги марта "Бунёдкор" 2012 йил мусобақанинг чорак финалида иштирок этган.

- "Локомотив" бу йилги ОЧЛда умуман мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Жамоа учта ўйинда ғалаба қозониб, олти бор дуранг ўйнаган. Бундан ташқари, "Локо" ўз дарвозасидан атиги 4та гол ўтказиб юборган ҳолда, бешта учрашувни "қуруқ" ўтказган.

- Темурхўжа Абухолиқов ўзининг учта голи билан ОЧЛда клуб тўпурари бўлиб турибди.

"Ал Айн" ҳақида маълумотлар:
- "Ал Айн" ўз тарихида тўртинчи бор чорак финалда иштирок этяпти.

- Жамоа ёзда ўз сафига икки нафар футболчини қўшиб олди: бразилиялик Кайо ва Амир Абдулраҳмон.

- Бу йил "Ал Айн" сафида еттита учрашувда майдонга тушган Фелипе Бастос клуб билан хайрлашди.

- "Ал Айн" гуруҳ ўйинларини кетма-кет икки мағлубият билан бошлаганди. Шундан сўнг жамоа қаторасига еттита ўйинда мағлуб бўлмади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика