Latest news

20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  21 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  5 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  15 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  6 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  1 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  43 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  2 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  4 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  27

Гейнрих яна ғалаба келтирди ёхуд Ўзбекистон - Сурия 1:0 News

Гейнрих яна ғалаба келтирди ёхуд Ўзбекистон - Сурия 1:0

ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

 Ўйин мезбонларнинг тезкор ҳужумлари билан бошланди. Бироқ дастлабки хавфли вазият 15-дақиқада содир бўлди. Аҳмедов-Денисов-Рашидов комбинациясидан сўнг Рашидов жарима майдонига тўп узатди, ҳимоячи тўпни сал қолса ўз дарвозасига киритиб юборай деди.

27-дақиқада Жарима тўпидан узатилган тўпни Ислом Тўхтахўжаев дарвозага йўллади, Алмеҳ ўз ўрнида. Биринчи бўлимда сурияликларнинг 3 нафар футболчиси сариқ карточка олганини айтмаса бошқа айтарли вазият бўлгани йўқ.

74-дақиқага келиб ниҳоят ҳисоб очилди. Бурчак тўпидан сўнг Элдор Шомуродов тўпни жарима майдонига узатди, Одил Аҳмедовнинг зарбасини посбон қайтарди, қайтган тўпни захирадан ўйинга қўшилган Александр Гейнрих дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.

Учрашув охиригача бу ҳисоб сақланиб қолди ва Ўзбекистон учинчи саралаш босқичини ғалаба билан бошлади.


Ўзбекистон - Сурия 1:0

1 сентябрь 2016 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Рюжи Сато, Тору Сагара, Хироши Ямаучи, Кимура Хироюки (барчаси Япония)
Комиссар: Тох Сен Ни (Малайзия)

Гол: Александр Гейнрих 74, - 1:0.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 18.Отабек Шукуров, 5.Анзур Исмоилов, 19.Виталий Денисов, 9.Одил Аҳмедов, 7.Азиз Ҳайдаров (14.Жавоҳир Соҳибов, 67), 8.Сервер Жепаров, 23.Элдор Шомуродов, 10.Сардор Рашидов (15.Александр Гейнрих, 56), 11.Игорь Сергеев.
Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Саламат Қутибоев, 3.Азимжон Аҳмедов, 4.Марат Бикмаев, 6.Жасур Ҳасанов, 12.Игнатий Нестеров, 13.Давронбек Ҳошимов, 16.Станислав Андреев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Жамшид Искандеров.

Сурия: 1.Иброҳим Алмеҳ, 2.Аҳмад Ал Салеҳ, 3.Моуаиад Ал Ажжан, 5.Омро Ал Мидани, 7.Надим Сабоғ (11.Осама Омари, 62), 8.Омар Харбин, 9.Маҳмуд Ал Мавас, 10.Абдулраззоқ Ал Ҳуссайин (19.Муҳаммад Рафат Муҳтади, 84), 15.Алаа Ал Шбли, 16.Ҳамид Мидо (20.Холид Ал Мбайед, 69), 18.Зоҳир Ал Медани.
Захира: 22.Шоҳир Ал Шокир, 23.Аҳмад Маданиех, 4.Жиҳод Ал Баоур, 6.Амро Жениат, 12.Тхаер Круома, 13.Юсуф Калфа, 14.Аҳмад Ашкар, 17.Ҳуссайин Ал Жвайед, 21.Нассух Наккдали.

Огоҳлантиришлар: Омро Ал Мидани 26, Зоҳир Ал Медани 39, Абдулраззоқ Ал Ҳуссайин 42, Аҳмад Ал Салеҳ 82.

Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика