Latest news

12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0

123 сония ва "Манчестер Юнайтед"нинг шармандалиги News

123 сония ва "Манчестер Юнайтед"нинг шармандалиги

Моуриньо сўкинишни билади, нима қилишни йўқ.

"Манчестер Юнайтед" тахминан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишини тахмин қилгандим. Марсьялни асосий таркибда кўрганимда бироз хурсанд бўлгандим. У Санчесни бутунлай захирага ўтказиб қўйса керак деб ўйлагандим.

Бироқ МЮ мухлисларини жиддий аламзадалик кутиб турганди. Бу шунчалар кучлики, сўкинмасликнинг иложи йўқ. Ҳудди ёмон ўйнаган футболчиларини Жозе сўккандек.

Марьсяль фақатгина бир эпизодда ўйинга чанқоқлигини кўрсатди. Икки рақибини алдаб ўтди ва учинчисига қараб тўпни тепди. Бўлди, у ҳақда ёддан чиқаринг. Марсьяль ҳақида бошқа гапирманг. Унинг пассивлигини танқид қилса бўлади. Бир вазият ёдга тушди: Марсьяль Шоунинг зонасига яқин жойда тўпни тўхтатди ва шу эпизодда Моуриньо кўриниб қолди. Мураббий жахлдор ва барчасидан норози эди. У ўтирди ва инглизларнинг "F" харфи билан бошланадиган сўзи билан сўкди.

МЮ футболчилари нима мақсадда майдонга тушишди? Бирортаси ҳам ҳужум ҳақила ўйламади. Жамоанинг голга тортадиган ягона вазияти рақиб ҳимоячисининг хатоси орқали юзага келди ва у Лукакунинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

Қани шармандалик ва ерга урилиш? Сиз бу сўзни қандай ишлатасиз? МЮ таркибида Неманья Матич йўқ эди. Сербнинг йўқлиги - бутун жамоа учун минусга ишлади. Аммо марказдаги Фред ва Андрес Перейра рақибдан бир бош устун бўлишлари керак эди.

123 секунд, йигитлар. Икки гол, шармандалик ва ҳурматсизлик. МЮни ёқтирмайдиган бошқа жамоанинг мухлислари ўша вақтда нималар деганини тасаввур қилиб кўринг! Кимлардир жамоа мухлислари устидан маза қилиб кулган бўларди. МЮчиларнинг оғзи эса очилмасди.

Орадан 6 дақиқа вақт ўтиб, Лукаку тасодифий голни киритди. Келинг баҳслашмаймиз: манкунианликлар ўша вақтларда гол уриш учун интилмаётганди. Бир вақтлар Ферги шундай вақтларни гапирардики, футболчилар майдондан ёки ютиб ёки ўлиб чиқиб кетишарди. У даврлар эса ўтиб кетди... Ўйинни тахлил қилишда давом этамиз.

Иккинчи бўлимнинг бошида тўпни ушлаб туриш борасидаги устунлик МЮ томонида эди - 80-20%. Бундан фойда борми? Ҳеч қандай! "Брайтон" рақибига қарши қаттиқ босим уюштирганида, "Манчестер"нинг камчиликлари очилиб қолди:

- Погба финт қилмоқчи бўлди-ю, тўпни йўқотди.
- Байи тўпни тўхтата олмади ва позициясини йўқотди.
- Янг кўплаб вазиятларда тўпни олдирди.

Моуриньо таймлар оралиғида Мата ва Перейрани олиб ташлади. Уларнинг ўрнига Лингард ва Рэшфорд ўйинга тушди. Биринчиси бироз ҳаракат қилди. Иккинчиси эса ўйинга тушганидан 10 дақиқа вақт ўтибгина тўпга тегди.

"Манчестер Юнайтед" рақибни босим остида ушлаб туради деб ўйлаганмидингиз? МЮ иккинчи бўлимнинг 20-дақиқасидагина бурчак тўпини амалга оширди. Бу нимадан далолат?

78-дақиқага яқинлашаётганда Моуриньонинг гаплари эшитилди: "Move, move, move". Ўшанда жамоа майдон марказида тўпни ўзаро ошириб, ҳужумга ўтгиси келмаётганди. Жозе эса шармандаликдан қутулиб қолишни истади.

Йўқ, азизлар. Ҳужумга ўтмагани эмас, жамоанинг ўзаро пас ўйнаб, олдинга кетмаётгани шармандалик.

Байи ва Линдельоф жуфтлиги эса доимий тарзда рақибига очиб зона тақдим қилиб турди.

"Сити" трансферлар учун катта маблағ сарфлади дейишингиз мумкин. Аммо уларнинг "Арсенал" билан учрашувдаги совуққонлиги ва "Хаддерсфилд"нинг қон-қақшатганини кўрдингизми? Гвардиола араб шайхларининг пулини қаерга ва қандай сарфлашни билади. Моур эса шунча маблағ сарфласа ҳам Пеп каби жамоасини шакллантира олмайди.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика