"12 ой, 12 вилоят" лойиҳаси старт олди
06 jan 2014 10:44
News
"12 ой, 12 вилоят" лойиҳаси старт олди
Нуқул танқиддан бошимиз чиқмай қолди. Кўзимизни каттароқ очсак, анча мунча ютуқларга эришганлигимизни ҳам кўрамиз.
Замонавий стадионлар-у, футбол академиялари. Суъний майдонлардан тортиб, спорт иншоотлари юртимиз бўйлаб кўпайса кўпайяпти-ки, асло камаймаяпти.
Балки бор нарсаларимизни кўрсатиб бера олмаётганлигимиз учун ўқувчилар томонидан кўплаб танқидлар бўлаётгандир. Демак, бу ерда раҳбарларнинг эмас аслида ОАВнинг айби катта бўляпти. Раҳбарларнинг айби эса ОАВга шароит яратиб бера олмаётганлигида. Шунинг учун ОАВ уларга қарши бошқача қарайди. "Тутти нима учун сен фақат ёмонлик ҳақида ўйлайсан" машҳур мултфильмдан иқтибос. Ҳақиқатдан ҳам фақат ёмонлик ҳақида эмас, яхшиликлар ҳақида ҳам ёзадиган ва "СА"да кўрсатадиган пайт келди.
Янги йил олдидан "12 ой, 12 вилоят" лойиҳаси устида ишлаб, маҳсус дастур тузиб чиқдим. Унга кўра ҳар ойда режа асосида вилоятларга ташриф буюрилади ва у ердаги футболнинг тарихидан тортиб бугунги кунигача ўрганилади. Қолаверса, бу орқали "Кеча, бугун, эртага" лойиҳасини ҳам такомиллаштирамиз. Энди нафақат меҳмонларни кутамиз, балки ўзимиз вилоятга бориб мазкур лойиҳа учун катта интервьюларни уюштириб қайтамиз.
Энди "Кеча, бугун, эртага" лойиҳаси ойда бир маротаба, аммо сифат борасида 4 маротаба кучлироқ эфир (!) юзини кўради. Февраль ойи қаҳрамони Рўзиқул Бердиев. "Насаф" устози билан суҳбат ажойиб тарзда ўтди. Барчаси очиқ ва фикр алмашинувларга бой.
Қарши сафари кеча бошланди, бугун Шахрисабз орқали давом эттирамиз. У ерда 2005 йил автоҳалокатга учраган Камолиддин Кенжаев хонадонига ташриф буюрамиз. Кейин вилоятдаги "Косон" жамоаси тарихи билан танишиб, фахрий футболчилар суҳбатини оламиз. Бу ҳақда кўп гапириш мумкин, аммо бир маротаба кўришга нима етсин. Ойнинг сўнгги жумасида, сиз учун тақдим этилинадиган "12 ой, 12 вилоят" ТВ кўрсатувини кутинг!
Нодирхўжа Юлдашев

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments