Latest news

15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  0 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  1 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  2 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  2 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  1 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  4 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  5 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  5 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  5 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  23

ЖЧ йўлидаги рақибларимиз: Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия News

ЖЧ йўлидаги рақибларимиз: Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия

Tags :  Қуръа
Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг 3-босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

ЯНГИЛАШ

“Mandarin Oriental” меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 13:30да бошланади. Унда 12 терма жамоа ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичи учун ўз рақибларини билиб олишади. Жамоалар 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧ-2018 финал босқичи йўлланмаси учун курашни давом эттирадилар. Қуръа ташлаш маросимида Осиёнинг машҳур футболчилари Сами Ал Жабер ва Парк Жи Сун қатнашишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси қуръа жараёнида Саудия Арабистони билан бирга 3-саватдан жой олади ва бу жамоа билан тўқнаш келмайди.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

- Қуръа ташлаш маросими соат 13:30да бошланади. Қуръа механизми ҳақида тўлиқ маълумот қуйидаги видеода берилган.

- Маросим бошланди. 12та давлат байроқлари саҳнага олиб чиқилди.

- Катта экранда ҳар бир терма жамоанинг ўйинларидан лавҳалар берилди. Алифбо тартиби бўйича Ўзбекистон энг охирида намойиш этилди.

- Сауд Ал Муҳаннади нутқ сўзламоқда. Энди Осиё терма жамоаларининг Жаҳон чемпионатлари саралашларидаги иштироклари ҳақида видеоролик намойиш этилмоқда. Роликда қитъамиз жамоаларининг ЖЧ финал босқичларидаги энг муваффақиятли иштироклари ҳам ўрин олган экан. Умид қиламиз кейинги қуръа маросимида Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам ўйинлари ўрин олади).

- Юқорида қуръа механизми барчага яна бир бор эслатиб ўтилмоқда. Дастлаб 6-саватча кейин 5, 4, 3, 2 ва 1-саватча гуруҳларга ажратилади. Саватчалардан олинган биринчи жамоа "A" гуруҳига, иккинчи жамоа эса "B" гуруҳига тушади.

- Қуръа жараёнини ОФК бош котиби Дато Уиндзор Жон олиб боради. Ҳар бир давлат ёзилган қоғозлар махсус шарларга жойлаштирилиб чиқилмоқда.

- ЎФФ матбуот хизмати Куала Лумпурда Ўзбекистон номидан қатнашаётганларнинг расмини тақдим этди. Бош мураббий Самвел Бабаян, терма жамоа менежери Рамиль Ильясов ва ОФК мусобақалар қўмитаси аъзоси Алим Арифов.


Диққат жараён бошланди!

"A" гуруҳи: Эрон, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Хитой, Қатар, Сурия

"B" гуруҳи: Австралия, Япония, Саудия Арабистони, БАА, Ироқ, Таиланд



Rating: +60   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика