Игорь Штимац: "Сепахон" клуби янгитдан "қурилмоқда"
05 apr 2016 12:09
News
Игорь Штимац: "Сепахон" клуби янгитдан "қурилмоқда"
"Ажойиб меҳмондорчилик учун "Локомотив"га миннатдорчилик билдираман. Эртага об ҳаво ўтган ўйиндагидан яхшироқ бўлишидан хурсандман. Бундай шароитда иккала жамоа ҳам ўзларининг энг яхши ўйинларини намойиш этишади. Биз Тошкентга очколар олиш учун келганмиз. Ғалаба учун бор кучимиз билан ўйнаймиз. Ўйинни ютиш осон бўлмайди. Лекин биз учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўрдик, шу боис ўз кучимизга ишонамиз. Эртага ғалаба қозонишга ишончим юқори", - дейди Игорь Штимац.
"Учрашувга тайёргралик босқичини яхши ўтадик. Эртага ғалаба учун келганмиз. Шу боис мураббийимиз айтганидек бор кучимиз билан ўйнаб 3 очко олишни кўзлаяпмиз", - дейди Ҳуссайин Фазели.
- Ўтган ўйинда мағлубият фақат об ҳаво сабаб бўлдими?
- Албатта об ҳаво мағлубиятнинг ягона сабаби эмас эди. Хатоларга йўл қўйдик. "Локомотив" қарши ҳужумда ўйнагани уларга ёмғир қўл келди. Лекин ўзимиз ҳам қўпол хатоларга йўл қўйдик.
- Жамоада йўқотишлар борми?
- Бир нечта жароҳат олган футболчилар бор. Улар даволанишди. Бугун расмий машғулотда эртага ким майдонга тушишини ҳал қиламиз.
- "Сепахон" Эроннинг амалдаги чемпиони. Лекин бу мавсум ички чемпионатда ҳам, ОЧЛдаги ҳам жамоанинг ишлари юришмаяпти.
- Жамоа янгитдан қурилмоқда. Молиявий томонлама ўзгаришлар бўлди. Трансфер ойнаси вақтида кучли футболчиларни ўз сафимизга қўшиб ола олмадик. Шу боис ёш футболчиларга кўпроқ эътибор қаратишга қарор қилдик. Доим юқори чўққига чиқиш у ерда қолишдан кўра осонроқ. Ҳозир амалга ошираётган ишимиз келаси 5 йилда чемпионатда кучли клуб тузишга қаратилган.
- Эртага жамоаингиз сафарда ўйнайди. Шундан келиб чиқиб сизларни қарши ҳужумда ўйнайди дейишимиз мумкинми?
- Ҳозир тактикамни сизга айтиб бера олмайман (кулади). Бор кучимизни ҳужумга қаратишга сабаб кўрмаяпман. Сабаби бу охирги ўйин эмас. Яна ўйинлар бор.
- "Локомотив" жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
Ҳуссайин Фазели: - "Локомотив" жисмоний жиҳатдан кучли экани ўтган ўйинда сезилди. Ўша баҳсдаги ёмон об ҳаво ўз ўйинимизни кўрсатишга имкон бермади. Эртага ҳаво яхши бўлади. Шу боис айнан эртага "Сепахон" ўзнинг кучли ўйинини кўрсатади.
Нарзулла Сайдуллаев
Comments