Latest news

04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  26 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  3 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  6 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  5 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  1 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  2 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  3 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  15 20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  4 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0 19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0

ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон 3-босқичга ва Осиё Кубоги-2019га йўлланма олди! News

ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон 3-босқичга ва Осиё Кубоги-2019га йўлланма олди!

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайнга қарши ўйнайди.
Учрашув бошланмай туриб Ўзбекистон терма жамоаси 3-саралаш босқичига чиққани маълум бўлди.

Бунга Австралия терма жамоасининг ўз майдонида Иорданияни мағлуб этгани сабаб бўлди. Энди Ўзбекистон бугун Баҳрайнга ютқазса ҳам камида гуруҳда иккинчи ўринни олади ва иккинчи ўринни олган энг яхши тўрт жамоадан бири бўлади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида олтинчи бор Жаҳон чемпионати саралаши охирги гуруҳ босқичига йўлланма олди. Учинчи босқич ўйинларига 12 апрель куни қуръа ташланади. Унда Осиёнинг энг кучли 12 жамоаси икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Ўйинлар шу йилнинг сентябрь ойида бошланади.

Бундан ташқари терма жамоамиз ўз тарихида кетма-кет еттинчи бор Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритди. Ҳозиргача 2019 йилда БААда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатига қуйидаги жамоалар йўлланма олишди: БАА (мезбон), Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Сурия.
Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика