Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

110 йиллик тарихга эга, "Динамо Загреб" рақибларини қабул қиладиган "Максимир" стадионига саёҳат News

110 йиллик тарихга эга, "Динамо Загреб" рақибларини қабул қиладиган "Максимир" стадионига саёҳат

Учрашувдан аввал "Бунёдкор" ўринбосарлари бош мураббийи Иван Бошковичдан ажойиб ғоя чиқди.

- Келишга келдик. Учрашувдан сўнг "Максимир" стадионига кирамиз. Футболчилар эсдалик учун суратга тушишсин, кўришсин. Завқ олишсин. 

Мураббий сўзининг устидан чиқди ва жамоа аъзоларини стадионга олиб кирди. Мен эса журналистик фаолиятимдан келиб чиқиб имкон қадар оз бўлсада, маълумот тўплашга ҳаракат қилиб кўрдим. Чунки вақт тиғиз бўлгани боис тўлиқ танишиб чиқишни кейинги сафарга қолдирдим. Тўлиқ маълумот бериш мақсадида клуб расмий сайтига юзландик. Айбга буюрмайсиз, деган умиддаман. 

Мазкур арена 1912 йилда расман очилган бўлиб, унда дастлаб ГНК "Градански" жамоаси машғулот ўтказган. 1948 йилдан бошлаб эса томошабинларни қабул қилиш бошланган. Стадион 100 йилдан ортиқ вақт ичида бир неча бор таъмирланганини айтиш жоиз. 1997 йилда шарқий ва жанубий трибуналар қўйилди. 1998 йилги таъмирлашлар натижасида шимолий трибуна бузиб ташланади ва ўрнига 10 965 нафар мухлисга мўлжалланган янги трибуна қурилади. 1999 йил 2 жаҳон харбий ўйинлари арафасида 12 600 ўриндиқли ва 718 ВИП ўриндиқлар қад кўтаради. 



2011 йил "Динамо Загреб"да ўзгаришлар натижасида сармоя киритишга қарор қилди. Майдон ичида кўзга кўринарли ишлар қилинди. 

Шу тариқа, бир ойдан кўпроқ вақт ичида янги майса ётқизилди, унинг остида минглаб дренаж қувурлари, иситиш қувурлари ва автоматик суғориш тизими йўлга қўйилди.  енгил атлетика йўлакчаси замонавийлаштирилди.  тШу билан бирга, барча тўртта трибунага янги ўриндиқлар ўрнатилди, барча трибуналар остидаги санитария иншоотлари таъмирланди, имконияти чекланган шахслар учун махсус майдон қурилди, матбуот ходимлари учун махсус ўриндиқлар қўйилди. 


 

Стадионнинг ташқи томондан кўриниши.

 

Матбуот анжумани хонаси. 



Аввал таъкидлаганимдек стадион атрофидаги комплекс 7та кичик майдондан иборат.


ВИП трибуна.


Стадионга кираверишдаги махсус кийим дўкони. Битта футболка нархи 299 куна яъни 40 доллар. 



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика