Камолиддин Мурзоев: "Малайзия клуби билан шартнома имзоладим, лекин..."
18 jan 2016 10:56
News
Камолиддин Мурзоев: "Малайзия клуби билан шартнома имзоладим, лекин..."
Ниҳоят, футболчи PKNS FC клуби билан шартнома имзолагани расман тасдиқлади. Келишув бир йилга мўлжалланган.
"Ҳақиқатдан ҳам, Млайзиянинг PKNS FC клуби билан бир йилга мўлжалланган шартномага имзо чекдим. Бироқ негадир шартнома тузганимдан сўнг футбол агентларидан бири клуб бош мураббийи ва футболчилар билан учрашиб, уларга мени ёмонлаган. Алам қиладигани, у ҳам, мен ҳам ўзбекмиз. Клубдаги футболчилар мендан иккалангиз ўзбек бўлсангиз, нега сени ёмонлайди, деб сўрашди. Менимча, бу агент ўз футболчиларини Малайзия клубларига ўтказмоқчи бўлаётгандир, буниси менга қоронғу. Билишимча, Лутфулла Тўраев ҳам "Фельда" билан шартнома тузишдан олдин худди шундай ҳолатга дуч келган. Айнан шу агент Тўраевни ҳам клуб раҳбариятига бўлмайдиган футболчини оляпсизлар, деб СМС кўринишида хабар жўнатган. Лутфуллада ана шу СМС сақланиб қолган. Тўғриси, бундай бўлишини умуман кутмаган эдим", - деди Камолиддин Мурзоев бизга берган интервьсида.
Comments