Latest news

13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  2 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  3 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4

Жанубий Корея U23 - Ўзбекистон U23. Превью News

Жанубий Корея U23 - Ўзбекистон U23. Превью

Кеча Қатар пойтахти Доха шаҳрида U-23 ёшлар ўртасида ҳисоб бўйича иккинчи Осиё чемпионати финал босқичи старт олди.

Эътиборлиси, мазкур турнир шу йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақасига йўлланма берувчи турнир ҳисобланади. Қатардаги турнирда дастлабки учта ўринни эгаллаган терма жамоалар Олимпиада йўлланмасини қўлга киритидалилар.

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақанинг C гуруҳида Жанубий Корея, Ироқ ҳамда Яман олимпия терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея олимпия терма жамоалари шу пайтгача бу ёшдаги турнирларда ўзаро 4та расмий учрашувда майдонга тушишган ва уларнинг учтасида Жанубий Корея олимпия терма жамоаси ғалаба қозонган бўлса, яна бир учрашувда дуранг қайд этилган.



Ўзаро ўйинлар:

28.03.2007
Жанубий Корея – Ўзбекистон 2:0

18.04.2007
Ўзбекистон – Жанубий Корея 0:1

22.08.2007
Жанубий Корея – Ўзбекистон 2:1

17.11.2007
Ўзбекистон – Жанубий Корея 0:0.

Ироқ олимпия терма жамоаси эса, аввалги Осиё чемпионатида ҳам Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан бир гуруҳда тўп сурган эди ва ўшанда Ироқ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Қолаверса, Ироқ терма жамоаси шу ёш тоифасида амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланади – Уммонда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалида Ироқ олимпия терма жамоаси Саудия Арабистони терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медалларни қўлга киритган.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати 1-тур ўйинини айнан Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 13 январь куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика