Latest news

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  1 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

104 мухлис, 16 гол — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг News

104 мухлис, 16 гол — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг

Ўзбекистон чемпионатининг 21-тури якунланди.

"Қўқон-1912" 4:2 "Пахтакор", 6917 мухлис

"Металлург" 1:2 "Локомотив", 104 мухлис

"Машъал" 0:1 "Насаф", 2312 мухлис

"Андижон" 0:0 "Сўғдиёна", 5312 мухлис

"Бунёдкор" 1:1 АГМК, 312 мухлис

"Сурхон" 1:0 "Навбаҳор", 1278 мухлис

"Қизилқум" 2:1 "Турон", 1666 мухлис

Мазкур турни 17 901 ишқибоз стадионнинг ўзидан томоша қилди (ўтган турга нисбатан 3 500 кишига кўпроқ). Бу  ҳар ўйинда ўртача 2 557 нафар томошабин аренага келаётганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп мухлис Қўқондаги ўйинда иштирок этди (деярли 7 минг). Энг ёмон натижа эса "Металлург" — "Локомотив" ўйинида қайд этилди (104).

7 ўйинда жами 16 гол урилди (ўтган турга нисбатан 1 тага кам). Бу ҳар ўйинда ўртача 2,3 тадан гол дегани. Тўпларнинг 9 таси мезбон, 7 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Энг кўп гол "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйинда урилди (6). Фақат 1 баҳсда дарвозаларга тўп киритилмади ("Андижон" — "Сўғдиёна"). 

Фақат 1 футболчи дублга эришди. "Қизилқум" форварди Элгужа Григалашвили "Турон" дарвозасини 2 бор ишғол қилди.

21-турда реферилар 26 марта (ўтган турга нисбатан 8та кам) чўнтакларидан сариқ рангдаги карточкаларни чиқаришга мажбур бўлишди (ўртача 3,7 тадан).

Фақат 1 футболчига қизил карточка кўрсатилди — Абдумавлон Абдужалилов ("Локомотив").

Фақат 3 бор 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.

Маълумот учун, ушбу турдан кейин ФИФА кунлари бошланди. Энди Ўзбекистон Суперлигасининг навбатдаги тур баҳслари 15 октябрдан эътиборан давом эттирилади.

22-тур

15.10.2021. АГМК — "Машъал"

15.10.2021. "Насаф" — "Металлург"

16.10.2021. "Турон" — "Сурхон"

16.10.2021. "Пахтакор" — "Қизилқум"

16.10.2021. "Сўғдиёна" — "Қўқон-1912"

17.10.2021 - 16:00. "Навбаҳор" — "Бунёдкор"

17.10.2021 - 18:15. "Локомотив" — "Андижон"

Мезбонларга аталган турдан қизиқ рақамлар: гол, карточка...

Author :
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика