Latest news

20:10Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  36 20:05Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" яхши ҳимояланди ва жипс ҳаракат қилди"  1 19:50Роналду Португалиянинг ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди  0 19:37Ислом Исмоилов: "Гол ўтказмаслик сериясини узоқ давом эттиришни мақсад қилгандик"  8 19:25Мирко Йеличич: "Ҳозирча даражамиз "Нефтчи" билан бир хил эмас ва буни тўғри тушуниш керак"  1 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 3:1   0 19:14"Андижон" "Машъал" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:40Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Насаф"дан устун келди  45 18:26Рафинья Неймарнинг Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига қўшилиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 18:00Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди  70 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  11 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  13 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  16

Асқар Толибжонов: "Молдавия билан ўртоқлик ўйини ҳақида ҳеч қандай маълумот берганимиз йўқ" News

Асқар Толибжонов: "Молдавия билан ўртоқлик ўйини ҳақида ҳеч қандай маълумот берганимиз йўқ"

Ўзбекистон терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.

- Миллий терма жамоамиз 2016 йили дастлабки ўртоқлик учрашувини Молдавияга қарши ўтказиши тўғрисида маълумотлар тарқалди. Шу ростми?

- Йўқ, бу маълумот асоссиз қаердан олдинглар билмадим. Молдавия терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтиш борасида ҳеч қандай маълумот берганимиз йўқ. Лекин келаси йили кучли рақибларга қарши ўртоқлик учрашувларини албатта ўтказамиз ва буни дастуримизга киритганмиз.

- Бу йил терма жамоамиз ўз майдонидаги учрашувларни "Бунёдкор"да эмас, "Пахтакор" стадионида ўтказади. КХДР терма жамоаси билан бўлган ўйинда "Пахтакор" марказий стадионига кира олмай ташқарида қолиб кетган мухлислар ҳам бўлди.

- Тўғри, жорий йилда ЖЧ-2018 саралаши босқичидаги иккита учрашувни "Пахтакор" стадионида ўтказдик. Майдоннинг ҳолатига қараб шундай қарорга келдик. Албатта, келаси йили майдоннинг ҳолати яхши бўлса, ўйинларни "Бунёдкор" стадионида ҳам ўтказамиз, - дейди Толибжонов.

Эслатиб ўтамиз, ЎФФ расмий сайти берган хабарга кўра, Молдавия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 2016 йилнинг 9 февраль санасида, Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди.


Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика