Latest news

21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:55ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  33 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  4 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  19 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  2 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  17

Олий лига-2015 якунлари. "Пахтакор" ҳақида News

Олий лига-2015 якунлари. "Пахтакор" ҳақида

2015 йилги мавсумда иштирок этган барча клубларга тўхталиб ўтишни бошлаймиз.

Дастлаб 11-бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган "Пахтакор" ҳақида сўз юритамиз.

Мавсум
"Пахтакор" клуби 2015 йилги мавсумни бир текисда ўтказа олди. Тўғри илк турда "Олмалиқ" билан ўйинда очко йўқотилди, кейинроқ "Локомотив"га имконият бой берилди. Лекин 10-турда пешқадамга айланиб олган "шерлар" мавсум охирига қадар бу ўриндан пастга тушишмади. "Пахтакор" мавсум давомида фақат уч бор ютқазди. Дастлабки даврада "Локомотив"га, иккинчи даврада "Нефтчи" ва "Бунёдкор"га имконият бой берилди.


Мураббийлар
Жамоани бу йил иккита мураббий бошқарди. Биринчи даврада Самвел Бабаян жамоа менежери сифатида фаолият олиб борди. Ёзда Ўзбекистон миллий терма жамоасини қабул қилиб олгач "Пахтакор"га Нўъмон Ҳасанов бош мураббий этиб тайинланди. Чемпионлик айнан Ҳасанов қўл остида қўлга киритилди.



Етакчи
Кахи Махарадзе. Грузиялик ярим ҳимоячи бежизга жамоа сардори эмас. Кахи майдон марказида "Пахтакор"нинг ҳужумларини ташкил қилишда ҳақиқий етакчи ҳисобланади. Футболчи жароҳатлар туфайли мавсумда бир нечта ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Лекин у ўйнаганида "шерлар" бошқача, майдонга тушмаганида бутунлай бошқача ўйнашди.



Кашфиёт
Жавоҳир Соҳибов. 1995 йилда туғилган ярим ҳимоячи ўтган мавсум умуман майдонга тушмаганди. Бу йил Соҳибов "шерлар"нинг асосий футболчисига айланиб олди. 23та ўйинда иштирок этиб 2та гол урган Жавоҳир Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам чақирув олди ва бир нечта ўйин ўтказди.



Энг яхши ўйин
"Пахтакор" - "Локомотив" 2:1.
Олий лиганинг 21-турида "шерлар" "Локомотив"ни қабул қилишди. Кўпчилик айнан шу баҳсни чемпионлик ўйини деб атади. Учрашувнинг биринчи бўлимида Маъмур Икромовнинг хатосидан сўнг Шерзод Каримов деярли майдон марказида гол уриб ҳисобни очди. Баҳс тугашига 8 дақиқа қолганида захирадан майдонга тушган Жалолиддин машарипов иккинчи бор "темирйўлчилар" дарвозасини ишғол қилди. 90-дақиқада Лутфулла Тўраев томонидан урилган гол ҳисобни қисқартирди холос - 2:1.  



Энг яхши футболчи
Игорь Сергеев. 22 ёшли ҳужумчи учун 2015 йил жуда ҳам омадли келди. Олий лигада барча 30та учрашувда иштирок этиб рақиблар дарвозасига 23та гол урди ва чемпионат тўпурарига айланди. 


Ким қанча ўйнади?

Футболчи Амп       
Туғ.сана Ўйин    
Дақиқа   
Гол    
СК    
ҚК   
Александр Лобанов Дар 04.01.1986    
30 2653 0 0 0
Игор Сергеев Ҳуж 30.04.1993 30 2598 23 3 0
Владимир Козак Яҳм 06.06.1993 30 2200 3 1 0
Станислав Андреев Яҳм 06.05.1988 29 2155 8 1 0
Даврон Ҳошимов Ҳим 24.11.1992 28 2506 0 6 1
Егор Кримец Ҳим 27.01.1992 28 2497 3 8 0
Шерзод Каримов Яҳм 26.01.1989 28 1902 4 4 0
Аднан Ораховац Ҳим 05.02.1991 27 2304 3 6 0
Александр Мерзляков Ҳим 30.10.1986 26 2062 1 1 0
Акбар Исматуллаев Ҳим 10.01.1991 24 1648 0 2 0
Жавохир Соҳибов Ҳим 01.03.1995 23 1849 2 8 0
Кахи Махарадзе Яҳм 20.10.1987 23 1819 6 2 1
Баҳодир Пардаев Ҳуж 26.04.1987 23 887 4 0 0
Жалолиддин Машарипов      Яҳм 01.09.1993 22 1184 4 2 0
Анвар Солиев Ҳуж 05.02.1978 14 175 2 1 0
Жамшид Искандаров Яҳм 16.10.1993 11 571 0 1 0
Камолиддин Тожиев Ҳим 03.05.1983 9 548 2 0 0
Мурод Холмуҳаммедов Ҳим 23.12.1990 5 39 0 0 0
Наврўз Алимов Ҳуж 21.03.1992 2 15 0 1 1
Никита Рибкин Дар 20.01.1992 1 47 0 0 0


"Пахтакор-2015" мавсум статистикаси

Ўйинлар 30
Голлар 66
Уйдаги голлар 43 (65,15%)
Меҳмондаги голлар 23 (34,85%)
Ўтказилган голлар 23
Уйда ўтказилган голлар 10 (43,48%)
Меҳмонда ўтказилган голлар 13 (56,52%)
Ўртача гол 2,2
Ўртача ўтказилган гол 0,77
Уйдаги очколар 43/45 (95,56 %)
Меҳмондаги очколар 32/45 (71,11 %)
Энг йирик ғалаба 6:0 - "Динамо", "Андижон"
Энг йирик мағлубият 0:2 - "Бунёдкор"
"Қуруқ" ўйинлар 13 (43,33%)
Гол ура олмаган ўйинлар 1 (3,33%)
Иродаги ғалаба 2
Йирик ғалабалар 5
Йирик мағлубиятлар 0
Автогол (урилган/ўтказилган) 1/0
Огоҳлантиришлар (ўртача) 47 (1,57)
Четлатишлар (ўртача) 3 (0,1)
Майдонга тушганлар (легионер)    
20 (2 - 10%)
Томошабинлар (жами/ўртача) 134928 / 4498


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика