10 та позицияда ўйнай оладиган Урби Эмануэлсон ҳозир қаерда?
23 jul 2021 02:09
News
10 та позицияда ўйнай оладиган Урби Эмануэлсон ҳозир қаерда?

Нидерландиянинг барча ёш тоифадаларидаги терма жамоаларида ўйнаган Урби Эмануэлсон "Аякс" тарбияланувчиси ҳисобланади. У катта футболга 2005 йилда айнан Амстердам клуби орқали кириб келганди.

Биласиз, футбол оламида универсал ўйинчилар қадрланади. Шу туфайли "Аякс" академияси тизимида бунга алоҳида эътибор қаратилади. Одатда мудофаанинг марказ ва қанот чизиқларида ўйнай оладиган ҳимоячиларга нисбатан ҳам универсал сифати қўлланилади. Урби эса фаолияти давомида 10 та позицияда ўйнашга улгурган кам сонли футболчилардан.

Эмануэлсон айнан шу хусусияти туфайли 2011 йилда "Милан" томонидан харид қилинди. "Россонерилар" бу орқали жамоадан кетган Марек Янкуловскийнинг ўрнини тўлдириш билан бирга лозим пайтда майдон марказини кучайтириш имкониятига эга бўлди.

"Милан"дан кейин "Рома", "Верона" ва "Аталанта" сингари жамоалар шарафини ҳимоя қилган футболчи аллақачон 35 ёшга қадам қўйди. Бироқ, спортдан кетиш ҳақида ўйлаётгани йўқ. Урби бугунги кунда "Утрехт" шарафини ҳимоя қиляпти. Унинг нидерланд клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

"Ман Юнайтед"да Оуэндан кейин 7-рақамни олган футболчи ҳозир қаерда?
Similar news
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments