Latest news

23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  3 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  1 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  4 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  29

1 апрель. "СА" ҳамкорларига аталган ҳазиллар! News

1 апрель. "СА" ҳамкорларига аталган ҳазиллар!

Мутойибани давом эттирамиз. Қуйидиги шеърларимиз ҳамкорларимизга аталади.
Ўзини вазнидан ҳам оғирдир аппарати,
Олди фотогрофлардан, ўз касбининг фанати.
Хотинидан ҳам унга “Никон Д4” яхшиёв,
Ҳасан танкист, яъни бу ҲАСАН ПИРМУҲАМЕДОВ!


“Sony” бўйича гўё мендан зўри йўқ дейди,
Аммо “Бавария”чи Шаҳбоз Беғамовдан кўп "ейди".
Ижодин ҳурмат қилиб, бир гап айтаман жиддий.
Ўйнашмангда “бавариячилар” билан АЗИЗ НУРИЙ.

Статистикасини билади ҳар мавсумни,
Кўриб ўрганиб қолганмиз юзида табассумни.
"Олмалиқ"нинг устуни бўлиб юраверинг, тақсир,
Бу статистика қироли БАХТИЁР ШИРИНОВдир.

Бу одамни орқасидан кўрсангиз танимайсиз,
Ҳаттоки бу Олександр Пишурмикан ҳам дейсиз.
Табиатан ажойиб инсон ва яхши дўстдир,
“CА”нинг яқин ҳамкорларидан МИРЗАЕВ БАҲОДИР.

Админларга ҳар доим йўл-йўриқлар кўрсатар,
“CА”да ҳамма уни устоз деб ҳурмат қилар.
Машҳур гапи "Омад сиз ва бизни асло тарк этмасин",
МИРЗАҲАКИМ ТЎХТАМИРЗАЕВ овозингиз кетмасин.

Терма жамоамизнинг ҳақиқий фидокори,
Ҳар қандай ҳолатда ҳам сўнмайди унда умид.
“Чемпионат.азия”нинг Жиззахдаги ҳамкори,
Ўзи жудаям камтарин инсон РАИМЖОНОВ УМИД.

Интервьюларини кўп ўқиймиз матбуотда,
Анча ақлли ўзи кўринса ҳамки содда.
"Футбол Экспресс"ни гуллатяпти бугун у,
“CА” ҳамкорларидан ШУҲРАТБЕК ЖЎРАЕВдир бу!

"DAVR" FK-25 ва Механик - 14
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика