Latest news

23:07Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"  1 22:56"Реал" Лапортга қизиқмоқда, аммо "Ал Насср"га пул тўлашни хоҳламаяпти. Ҳимоячи "Мадрид"га ўтишни хоҳламоқда ва маошининг пасайишига рози  0 22:30Суперлига. "Андижон" — ОКМК (2:3), олмалиқликлардан даҳшатли камбэк!  1 22:10Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" ва "Хоразм" ўзаро дуранг ўйнади  0 22:00РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:45Суперлига. "Бобур Арена"да 5 та гол урилган баҳсда ОКМК камбэк қайд этди  60 21:42"Атлетико" 30+5 млн евролик трансферни амалга оширди  1 21:17"Нью-Йорк – кўк-аноррангда". "Барса" "Реал" билан ўйин олдидан Таймс-скверда клуб либосидаги Озодлик ҳайкали акс этган роликни намойиш этди  0 20:23"Бенфика" Феликс учун 60 млн евро тўлашга тайёрмас  2 19:25"Атлетико" "Манчестер Сити" ҳужумчиси учун 40+20 млн. евро таклиф қилмоқчи  0 18:33Сеулдаги баҳсда "Бавария" "Тоттенхэм"ни таслим қилди  0 17:46Гвардиола "Сити" томонидан 22 марта қоида бузилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди  2 17:11"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни оширди  1 16:21Испания терма жамоаси футболчиси 40 млн. евро эвазига "Атлетико"га ўтди  3 16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  4

Uzbekistan

Lokomotiv

Temurkhuja Abdukhalikov - 13'

Premier League. Round 9

12/05/2016, 17:00

0
:
1
Finished

Pakhtakor

Referee: Ravshan Irmatov

45'
90'
13'  Temurkhuja Abdukhalikov
13'  Server Djeparov
65'  Temurkhuja Abdukhalikov (Ikram Alibaev)
78'  Sardor Mirzaev (Sherzod Fayziev)
79'  Ikram Alibaev
85'  Sanjar Shoakhmedov
90'  Marat Bikmayev (Doniyor Usmanov)
90'  Server Djeparov
18'  Adnan Orahovac (Akbar Ismatullaev)
35'  Jaloliddin Masharipov
46'  Temur Tolipov (Sherzod Karimov)
58'  Azim Akhmedov (Sukhrob Berdiev)
80'  Sherzod Karimov
83'  Javokhir Sokhibov
  • Учрашув якунланди! "Локомотив" ўз майдонида навбатдаги ғалабани расмийлаштирди.
  • 90+2'
    Жепаров бу сафар вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди.
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
  • 90'
    "Локомотив": Марат Бикмаев ўрнига Дониёр Усмонов майдонга тушди.
  • 89'
    "Пахтакор" катта куч билан олдинга ўтмоқда, "Локо" эса бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда...
  • 87'
    Марат Бикмаевнинг оёқларининг томири тортишиб қолди... Камолиддин Тожиев унга биринчи бўлиб кўмаклашди.
  • 85'
    Энди Санжар Шоаҳмедов вақтни чўзиш мақсадида тўпни иепиб юборгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
  • 83'
    Ҳужумга ўтаётган Санжар Шоаҳмедовга нисбатан қоидани бузган Жавоҳир Соҳибов ҳам огоҳлантирилди.
  • 82'
    "Пахтакор"нинг ҳужумини аввалига Махарадзе қайтариб қолди. Иккинчи уринишда Жалолиддин Машарипов тўпни дарвозага йўллади. Тўп эса ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
  • 80'
    Шерзод Каримов Жепаровга нисбатан қўпол ҳаракати учун сариқ карточка билан сийланди.
  • 79'
    Икром Алибоев кераксиз жойда огоҳлантириш олди.
  • 78'
    "Локомотив": Сардор Мирзаев ўрнига Шерзод Файзиев майдонга туширилди.
  • 76'
    Машарипов ҳамда Суҳроб Бердиев ўзаро ҳамжиҳатликда жуда чиройли комбинация уюштиришди ва Бердиев рақиб футболчиларини алдаб ўтиб, дарвозани нишонга олишни кўзлаганди. Аммо унинг зарбаси ўхшамади. Барча кучни футболчи ҳаракатларига сарфлаб юборганди...
  • 74'
    Григорий Колосовский жамоасини олдинга ўтишини таъкидламоқда.
  • 72'
    "Пахтакор" таркибидан Шерзод Каримов, "Локо"дан Салим Мустафоев ўтаётган дақиқаларда фаол ўйин кўрсатишмоқда.
  • 71'
    Камолиддин Тожиев тўқнашувда жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.
  • 69'
    Зарбааааааааааааа! Шерзод Каримов!!!! Қандай зарба?! Нестеров жарима зарбасидан сўнг тўп йўналишини нигоҳлари билан кузатиб қолганди... Тўп эса дарвоза тўридан эмас, устунга тегиб майдонни тарк этди... Бу вазиятда омад "Локо" тарафида бўлди...
  • 68'
    Жарима майдончаси олдида Жалолиддин Машариповга нисбатан қоида бузилди. "Пахтакор" хавфли нуқтадан жарима зарбаси тепади.
  • 67'
    "Локомотив" бурчак зарбасини амалга оширди. Аммо "Пахтакор" футболчилари ҳаводаги курашда яхши ҳаракат қилишди ва тезкор қарши ҳужумга ўтишганди. Бироқ Машарипов тўп узатишда хато ўйнади ва қарши ҳужум узилиб қолди.
  • 65'
    "Локомотив": Темурхўжа Абдухолиқовнинг ўрнига Икром Алибоев майдонга тушди.
  • 63'
    "Пахтакор" катта босим уюштирмоқда. Бурчак зарбасидан сўнг Кападзе ҳаводаги курашда яхши ўйнади ва хавфни бартараф этди.
  • 62'
    "Пахтакор" ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олди.
  • 61'
    "Локо"нинг жавоб ҳужуми. Сардор Мирзаевнинг узоқдан тепган зарбаси йўл-йўлакай ҳимоячига тегиб Рибкиннинг қўлига бориб тушди.
  • 60'
    Игнатий Нестеров!!!! "Пахтакор"нинг ҳужумлари ёмғири давомли бўлди... Игнатий Нестеров жамоаси жонига оро кирди ва "Локо"ни икки маротаба муқаррар голлардан сақлаб қолди.
  • 58'
    "Пахтакор": Азим Аҳмедов ўз ўрнини Суҳроб Бердиевга бўшатиб берди.
  • 57'
    Жалолиддин Машариповнинг тўп оширишидан сўнг тўп "Локо" футболчисининг қўлига тегмади деб топди ҳакам. "Пахтакор" футболчилари ва мухлислари эса аксинча фикрда...
  • 55'
    Иккинчи бўлимда майдонга тушган Шерзод Каримов меҳмонларнинг ўйинини анча кучайтаришга эришди. Бу сафар ҳам Каримов жарима майдончаси ичида фаол ўйнади ва бир рақибни алдаб ўтиб, дарвозани "ўққа" тутди. Аммо Нестеров ушбу зарбани қайтариб қолди.
  • 54'
    "Локомотив"нинг ҳужуми пайтида Темурхўжа Абдухолиқов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.
  • 52'
    "Пахтакор"нинг навбатдаги ҳужуми. Шерзод Каримов узоқ давом этган ҳужумни ўзининг узоқдан йўллаган зарбаси билан самарали якунламоқчи бўлганди. Аммо зарбага аниқлик етишмади.
  • 50'
    Шерзод Каримов ўз қаноти орқали ҳужумга ўтди ва тўпни жарима майдончаси томон оширди. Кахи Махарадзе ҳимояда ишончли ўйнади ва хавфни бартараф этди.
  • 48'
    Сардор Мирзаевга Соҳибов кутилмаганда тўп қулай тарзда узатиб берди. Мирзаев эса узоқдан тўпни дарвозага йўллади. Никита Рибкин ўз ўрнида.
  • 46'
    "Пахтакор": Темур Толипов ўрнига Шерзод Каримов майдонга тушди.
  • Иккинчи бўлим бошланди!
  • Биринчи бўлим тугади. Танаффус! Бироз дам оламиз...
  • 44'
    Жавоҳир Соҳибовнинг узоқ масофадан тепган зарбасини Нестеров ушлаб олди.
  • 43'
    "Пахтакор" чап қанот орқали ҳужум ташкил этди. Салим Мустафоев рақибнинг ушбу хавфини бартараф этишда жонбозлик кўрсатди. "Пахтакор" яна ҳужумда ҳаракат қилмоқда. "Шерлар" танаффусга қадар мувозанатни тиклашга уринишмоқда.
  • 41'
    Ҳар иккала жамоа мухлислари анча фаоллик билан ўз севимлилари қўллаб-қувватлашмоқда.
  • 39'
    Никита Рибкин аввалига жарима зарбасидан тепилган тўпни қайтарди, ккейинчалик эса Тожиевнинг ўз дарвозасини ишғол этиб қолишидан сақлади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Камолиддин Тожиев боши билан автогол соҳибига айланиши мумкин эди.
  • 38'
    Машарипов ўнг қанот орқали ҳужумга ўтаётган Бикмаевни йиқитди. Жарима зарбаси.
  • 36'
    Игнатий Нестеров ўз жарима майдончаси олдида Игорь Сергеевни чиройли дриблинги эвазига алдаб ўтди ва мухлислар олқишига сазовор бўлди.
  • 35'
    Темур Кападзедан жуда қўпол хато. Ҳимояда Кападзе Машариповга адашиб тўпни узатиб қўйди. Машарипов эса жарима майдончаси ичида рақибини алдаш пайтида йиқилди ва пенальти сўради. Равшан Эрматов бу вазиятда Машариповни симуляция ишлатганликда айблади ва огоҳлантириш кўрсатди.
  • 32'
    "Локомотив" жарима зарбасини амалга оширди. Бироқ "Пахтакор" ҳимоячилари ушбу хавфни бартараф этишди.
  • 30'
    Темурхўжа Абдухолиқов "Пахтакор" ҳимоячилари енгил нафас олишга имкон бермаяпти. "Локо" ҳужумчиси собиқ жамоаси ҳимоя қўрғонини доимий босимда ушлаб турибди...
  • 27'
    Учрашув темпи бироз пасайгандек. Жамоалар бироз тин нафас олишмоқда.
  • 25'
    "Пахтакор" кўпроқ тўпни назорат қилмоқда, "Локо" эса тўп тушиши билан олдинга ўтмоқда ва уларнинг уюштираётган ҳужумлари анча хавфли кўриниш олмоқда.
  • 23'
    Жепаров яна Темурхўжа Абдухолиқовни тўп билан таъминлади. Абдухолиқовнинг жарима майдончаси атрофидан йўллаган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди...
  • 21'
    "Пахтакор" мухлислари ҳакамдан норози шекилли. Улар "Равшан Локо" дея ҳайқиришмоқда... Эрматов учрашувни ҳозирча ҳеч қандай хатоларсиз бошқариб бормоқда.
  • 20'
    Аднан Ораховац голдаги хатоси туфайли алмаштирилди.
  • 19'
    "Локо"дан яна бир хавфли вазият! Темурхўжа Абдухолиқов ажойиб вазиятга чиқиб борди ва тўпни Рибкиннинг устидан ташламоқчи бўлди. Аммо зарбага бирозгина аниқлик етишмади.
  • 18'
    "Пахтакор" сафида ўзгариш. Аднан Ораховац ўрнига Акбар Исматуллаев майдонга тушди.
  • 16'
    "Пахтакор"нинг узоқ давом этган ҳужумини Даврон Ҳошимов узоқдаги зарбаси билан самарали якунламоқчи бўлди. Аммо Нестеров ўз ўрнида.
  • 14'
    Голдан сўнг "Пахтакор" катта куч билан олдинга боришга ҳаракат қилмоқда.
  • 13'
    ГООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ТЕМУРХЎЖА АБДУХОЛИҚОВ! "Локо"нинг чап қанот орқали уюштирган ҳужуми самарали якунланди. Сервер Жепаровнинг тўп узатишидан сўнг Абдухолиқов дарвозани ишғол этди - 1:0.
  • 12'
    "Локомотив"нинг хавфли тус олаётган ҳужумини Санжар Шоаҳмедов ўзининг тезкор қарор қабул қила олмаслиги натижасида узиб қўйди. Марат Бикмаевга тўпни узатиш ўрнига рақибни алдашга киришиб кетган Шоаҳмедов буни ҳам уддалай олмади.
  • 10'
    Бурчак зарбасидан сўнг тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди.
  • 9'
    "Пахтакор"нинг жавоби! Ажойиб ҳужум! Жалолиддин Машарипов ҳозир Игорь Сергеевга тўпни жарима майдончаси ичида жуда қулай тарзда узатди. Аммо Сергеевнинг дарвоза томон йўналтирган зарбасини Нестеров қайтариб юборди. Бурчак зарбаси.
  • 8'
    Зарбаааа! Сервер Жепаровдан чиройли зарба! Жарима зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди...
  • 7'
    "Локомотив" жуда қулай нуқтадан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Тўп олдида Жепаров.
  • 6'
    "Пахтакор" ҳозирча кичик устунлик билан ўйнамоқда. Машарипов ўзининг тўп узатмаси орқали Толиповни қулай вазиятга чиқармоқчи бўлганди. Аммо Нестеров тўпга биринчи бўлиб эгалик қилди.
  • 5'
    Темур Толиповга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг "Пахтакор" майдон маркази олдидан жарима зарбасини амалга оширди. Лекин ушбу стандарт вазияти меҳмонларга наф келтирмади.
  • 4'
    Кахи Махарадзе бугун ўзининг собиқ жамоасига қарши марказий ҳимояда ҳаракат қилмоқда.
  • 3'
    "Локо"нинг ҳужумидан сўнг "Пахтакор" тўпни ўз назоратида сақлаб туришга эътибор қаратмоқда. Меҳмонлар олдинга ўтишга шошилмай, позицион ҳужумни ташкил этишни режалаштирмоқда.
  • 2'
    "Локомотив"нинг ўнг қанот орқали ташкил этган ҳужумини ҳимоячи ҳамда Рибкин ўзаро ҳамжиҳатликда бартараф этишни уддасидан чиқишди.
  • Диққат қиламиз! Равшан Эрматов ўйин бошлангани ҳақидаги хуштагини чалди...
  • Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда...
  • Учрашувни бевосита стадиондан кузатиб бориш мақсадида терма жамоамиз мураббийлар штаби ташриф буюрди. Самвел Бабаян ҳамда Виктор Жалилов бугунги беллашувни биргаликда томоша қилиб боришади.
  • Бугун бизни қизиқарли кечиши кутилаётган дерби беллашуви кутиб турибди. "Локо" ғалаба қозонса пешқадамликни давом эттиради, "Пахтакор" эса турнир жадвалига мавқеини яхшилаш учун ҳам уч очко олиш иштиёқида майдонга тушади. Агарда "шерлар" мағлуб бўладиган бўлишса, унда уларнинг ишлари анча оғирлашади.
  • ТТЗда ҳаво анча яхши. Футбол ўйнашга жуда қулай об-ҳаво десак ҳам муболаға бўлмайди.
  • Ўйин бошланишига 15 дақиқадан кам вақт қолди. Стадионга ҳозирча тахминан 1,5 мингдан кўпроқ ишқибозлар ташриф буюрган.
  • Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Садриддин Абдуллаев, 21.Дониёр Усмонов, 28.Икром Алибоев, 29.Қувондиқ Рўзиев, 37.Шерзод Файзиев, 44.Сергей Прохоров.
  • "Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 10.Марат Бикмаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Копадзе (с), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 33.Олег Зотеев.
  • Захира: 12.Темур Жўраев, 3.Иброҳим Абдуллаев, 5.Акбар Исматуллаев, 8.Шерзод Каримов, 17.Акобир Тўраев, 19.Суҳроб Бердиев, 20.Анвар Солиев
  • "Пахтакор": 1.Никита Рибкин, 29.Владимир Козак, 4.Аднан Ораховац, 21.Камолиддин Тожиев, 7.Азимжон Аҳмедов, 24.Даврон Ҳошимов, 15.Жавоҳир Соҳибов, 14.Жамшид Болтабоев, 9.Жалолиддин Машарипов, 48.Темур Толипов, 11.Игорь Сергеев
  • Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент) Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Локомотив" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика