Latest news

23:05Александр Крестинин: "Ғалаба қозониш учун бир оз ақлли футбол керак  0 22:57Григорий Колосовский: "Энди биз майдонга чиқадиган ҳар бир ўйин финал бўлиши керак"  0 22:35"Тоттенхэм" ўйинчиси "Милан"га ўтишга яқин  0 22:07"Ювентус" ўйинчисини "Аякс"га ижарага беради  0 21:40Суперлига. "Металлург" ва "Локомотив" иккинчи даврани дуранг билан бошлади   23 21:27"Арсенал" собиқ вингери Николя Пепе "Вильярреал" ўйинчисига айланди  0 20:29"Барса" собиқ форварди Брейтуэйт "Эспаньол"ни харид қилмоқчи  0 20:05Назорат ўйини. "Пахтакор" "Олимпик"га 7та гол урди  5 19:29РПЛ. ЦСКА ўз майдонида "Оренбург"ни тор-мор этди, Файзуллаев эса...  9 19:10"Барса" Уильямснинг трансфери барбод бўлса, "Бавария" вингери билан шартнома имзолаши мумкин  4 18:228 футболчи шу ёзда "Ювентус"ни тарк этиши мумкин  0 17:58"Барса" ўйинчиси Роке яна "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 17:23Симонс яна бир мавсумни ижара асосида "Лейпциг"да ўтказади. У бир неча кундан сўнг тиббий кўрикдан ўтади  3 16:58Флик Кантенинг "Барса"га ўтишини блоклаб қўйди. Мураббий ёш ўйинчиларни афзал кўради  15 16:28Моуринью Гюндоганни "Фенербахче"да кўрмоқчи  2

Uzbekistan

Bunyodkor

Doston Khamdamov - 56', Zabikhillo Urinbaev - 57', Eldor Shomurodov - 88'

Premier League. Round 7

29/04/2016, 19:00

0
:
3
Finished

Pakhtakor

Referee: Aziz Asimov

45'
90'
46'  Javlon Ibrokhimov (Otabek Shukurov)
56'  Doston Khamdamov
57'  Zabikhillo Urinbaev
68'  Shaker Zuagi (Alexandr Alempievich)
75'  Zabikhillo Urinbaev (Shakhzodbek Nurmatov)
88'  Eldor Shomurodov
38'  Jaloliddin Masharipov (Temur Tolipov)
56'  Jamshid Boltaboev
60'  Akbar Ismatullaev (Oybek Kilichev)
65'  Adnan Orahovac
84'  Adnan Orahovac (Anvar Soliev)
  • Тошкент дербисида "Бунёдкор" йирик ҳисобда ғалабага эришди
  • 90+2'
    "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда бурчак тўпи ишлаб олди. Аммо етказиб берилган тўп қарама қарши қанотда майдонни тарк этди
  • 90'
    Азиз Асимов учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берди
  • 88'
    Элдор Шомуродов ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб Никита қўриқлаётган дарвозани бу сафар аниқ нишонга олдди! Ҳисоб йириклашиб кетди! 3:0
  • 86'
    Бир неча сония олдин майдонга тушган Солиев ўз жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди. Аммо стандарт унумсий якунланди
  • 84'
    "Пахтакор"да ўзгариш. Ораховац ўрнига Анвар Солиев майдонга тушди
  • 81'
    Сергеев бир ҳимоячини алдаб ўтса дарвозабон билан учрашиши мумкин эди, у тўпни чап томонига олди ва уни бироз узоқлаштириб юборди. Бундан "қалдирғочлар" ҳимоячиси фойдаланиб қолиб тўпни майдондан чиқариб юборди
  • 79'
    "Шерлар" "Бунёдкор" жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олди. Шерзод Каримов Зухуров дарвозасига зарба берди, Мурод тўпни муштлариб билан қайтариб юборди. Тўп билан меҳмонлар
  • 75'
    Ўринбоев ўрнига Шаҳзод Нурматов майдонга тушди
  • 73'
    "Пахтакор" кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтишга уриняпти, аммо ҳозирча "Бунёдкор" бунга йўл қўяётгани йўқ.
  • 68'
    Лушан ҳужумкор ярим ҳимоячи ўрнига таянч ярим ҳимоячисини майдонга туширди. ЗУаги ўрнига Алемпиевич
  • 65'
    Аднан Ораховац ўз жарима майдончасининг ёнгинасида қоида бузди. "Бунёдкор"нинг стандарти бартараф этилди
  • 60'
    "Пахтакор" сафида ўзгариш. Акбар Исматуллаев ўрнига Ойбек Қиличев майдонга тушди
  • 57'
    Забихилло Ўринбоев ҳисобни 2:0 га етказди!
  • 56'
    Болтабоевга сариқ карточка
  • 56'
    Болтабоев ўз жарима майдончаси ичида қўли билан ўйнади. Пенальти! Ҳамдамов эса 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалша оширди! Гол! 1:0
  • 54'
    Зуаги қабул қилиб олган тўпни чиройли тарзда "Пахтакор" жарима майдончасига кириб бораётгана Шомуродовга ташлади. Элдор эса чап оёқ билан зарба берди, аммо бироооз ноаниқ
  • 50'
    Достон Ҳамдамов ўнг қанотда Шораҳмедовга тўнпи етакзиб берди ва Акмал жарима майдончаси ичига кириб, тўпни юқорилатиб етказди, аммо ҳеч ким унга ета олмади, майдонни тарк этмаган тўпга Зуаги эгалик қилди ва у қарама қарши қанотдан тўпни ерлатиб марказга дарвозабон майдончасига ташлади. Бу сафар "шерлар" хавфни бартараф этишди
  • 46'
    Жавлон Иброҳимов ўрнига Отабек Шукуров майдонга тушди
  • Бугунги учрашувни стадиондан "Локомотив" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ҳам томоша қилмоқда.
  • ТАНАФФУС
  • 45+1'
    "Бунёдкор" қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди, аммо "қалдирғочлар" футболчиси тўпни олиб қўйишда қоида бузди
  • 45'
    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
  • 44'
    Зуаги марказдан ёриб киришга уринди. Уни уч футболчи ўраб олганидан сўнг тўпни Шомуродовнинг йўлига ташлаб беришга ҳаракат қилди, аммо Элдор жарима майдончасига кирмай тўхтаб қолди ва тўп меҳмонларга ўтди
  • 38'
    "Пахтакор" сафида ўзгариш. 9 рақамдаги Машарипов ўрнига майдонга 48 рақамда Темур Толипов тушди.
  • 33'
    Элдор Шомуродов узоқ масофадан чап оёқ билан Рибкин дарвозасини нишонга олишга уринди, аммо Никита бунга йўл қўймай тўпн эгаллаб олди
  • 29'
    Ашурматов рақиб тепиб юборган тўпга боши билан зарба бераман деб, уни ўтказиб юборди. Рақибнинг хатосига тайёр турган Сергеев тўпни эгаллаб олди ва ўнг қанотдан марказга ҳаракатланиб (Месси каби) зарба берди. Аммо тўп йўлига мезбон жамоа футболчилари тўғаноқ бўлиб хавф бартараф этилди
  • 28'
    "Шерлар" қарши ҳужумга ўтди. Машарипов ўз қанотидан рақиб жарима майдончасига яқинлашди ва марказроққа ўтиб, тўпни ўша қанотга очилаётган Сергеевга берди. Ашурматов тўпни чиқариб юбориб меҳмонларга бурчак тўпи тақдим этди. Бурчак зарбаси эса голсиз якунланди
  • 25'
    Шерзод Каримов ўнг қанотдан марказроққа ўтиб Зухуров дарвозасига узоқроқдан зарба берди. Тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди. Кейинги вазиятда "Пахтакор" бунданда хавфлироқ ҳужум уюштирди. "Шерлар"нинг уч футболчиси рақибнинг икки ҳимоячисига қарши чиқди. Игорь ўзига келган оширмани тўғирлаб олмай дарвозага зарба берди. Бу сафар ҳам Зухуров қўриқлаётган дарвоза "қуруқ" қолди
  • 23'
    Сато марказда Соҳибовдан қочиб кетди ва тўпни очилиб бораётган Достонга ташлаб берди. Тўп сакраб келаётгани боис Ҳамдамов унга улгурмади ва Рибкин тўпни боши билан уриб, хавфни бартараф этди
  • 22'
    Элдор Шомуродов қўлидан жароҳат олди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишяпти. Ҳаммаси жойида ҳужумчи майдонга қайтиши мумкин
  • 20'
    Сато узоқ масофадан зарба бериб Рибкинни синаб кўришга қарор қилди, аммо тўп дарвозага бормади.
  • 18'
    "Пахтакор" чап бурчак ёнгинасидан жарима зарбаси ишлаб олди. Шерзод Каримов тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига етказиб беришга қарор қилди, аммо зарба бироз кучли бўлди ва тўп майдонни тарк этди
  • 15'
    "Қалдирғочлар" биринчи бурчак зарбасини амалга оширишди. Сатонинг ошириб берган тўпига Зуаги бош билан зарба берди. Тўп дарвозага кириб кетаётган бир пайтда Болтабоев ўз жамоасини голдан қутқариб қолди. Иккинчи бурчак зарбаси эса бесамар якунланди
  • 12'
    Ҳошимов марказ чизиғи олдида тўпни Элдорга олдириб қўйди. Даврон Шомуродовнинг тўпни ўзида олиб юришидан фойдаланиб хатосини тўғирлади. "Пахтакор" тўп билан
  • 9'
    Козак "Бунёдкор" футболчиларининг хатосидан фойдаланиб тўпни эгаллаб олди ва рақиб дарвозаси томон ҳаракатланди. У Зухуров қўриқлаётган дарвоза томон зарба бериш ўрнига Машариповга тўпни узатишга қарор қилди, аммо Шораҳмедов Жалолиддиндан чаққонроқ чиқиб тўпни олиб қўйди. Хавф бартараф этилди
  • 2'
    Баҳсдаги биринчи бурчак тўпини меҳмонлар ўйинга киритди. Козак жарима майдончасига тўп етказишда адашди. Зухуровда эркин зарба.
  • 1'
    Учрашув бош ҳакам Азиз Асимов ўз хуштагини чалди ва баҳсга старт берилди
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Сардорлар учрашувни ким бошлаб беришини келишиб олишди. Икки клуб футболчилари жамоавий суратга тушишди. Баҳс бошланиши олдидан "Пахтакор" собиқ футболчиси Виталий Суюнов вафоти туфайли бир дақиқа сукут сақланмоқда
  • Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бир неча дақиқалардан сўнг "Бунёдкор" стадионида "Бунёдкор" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисига старт берилади. Шу ерда учрашувнинг матнли трансляцисини кутазиб боришингиз мумкин.
  • "Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Акрам Комилов, 7.Шакер Зуаги, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Сато Минори, 10.Элдор Шомуродов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 22.Рустам Ашурматов, 30.Юрица Бульят. Захира: 45.Акбар Тўраев, 6.Анвар Ғофуров, 11.Шаҳзодбек Нурматов, 16.Дилшод Аҳмадалиев, 29.Отабек Шукуров, 71.Александр Алемпиевич, 77.Виктор Карпенко.
  • "Пахтакор": 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматуллаев, 8.Шерзод Каримов, 9.Жалолиддин Машарипов , 11.Игорь Сергеев, 24.Даврон Ҳошимов, 7.Азим Аҳмедов, 14.Жамшид Болтабоев,15.Жавоҳир Соҳибов, 29.Владимир Козак. Захира: 12.Темур Жўраев, 6.Аббос Отахонов, 17.Акобир Тўраев, 19.Суҳроб Бердиев, 20.Анвар Солиев, 35.Ойбек Қиличев, 48.Темур Толипов
Яндекс.Метрика