Latest news

17:35ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон: Асосий таркибимиз маълум  8 17:23Долен Омурзаков номидаги стадион Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувини қабул қилишга тайёр  2 17:07ЖЧ-2026 саралаши. КХДР - Қатар 1:1  30 17:05Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи  0 17:05ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Австралия 0:0  1 16:52Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон учрашувига мезбонлик қилаётган Бишкек шаҳрида тартибни 3 минг полициячи назорат қилмоқда  5 15:56Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон учрашувини кимлар шарҳлайди?  18 15:35⚡️Мундиаль юлдузлари дастхати туширилган тўпларни ютиб олинг!  0 15:05Тен Хаг "Аякс"дан келган шогирдини қўйиб юборгиси келмаяпти  3 14:36"Фенербахче" ўз таркибига А Сериядан ярим ҳимоячи қўшиб олди  1 14:01"Ливерпуль" дарвозабони клубдан кетиш ниятидалигини маълум қилди  2 13:13БМБ футзал клуби Панама ва Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказди   3 12:49Эдегор Австрияга қарши ўйинда жароҳат олди  2 12:36Долен Омурзаков ким бўлган?  11 12:18"Мустақиллик Кубоги-2024" мусобақаси якунланди. Бош соврин Оҳайо штатига йўл олди  2

Uzbekistan

Nasaf

Azamat Allaniyazov - 61', Ildar Mamatkazin - 77', Maksud Karimov - 82'

Premier League. Round 7

28/04/2016, 18:30

0
:
3
Finished

Andijan

45'
90'
46'  Saidullo Rakhmatov (Islom Rashidkhanov)
61'  Azamat Allaniyazov
77'  Ildar Mamatkazin
77'  Dilshod Rakhmatullaev
82'  Maksud Karimov
82'  Bahrom Abdurahimov
85'  Bahrom Abdurahimov (Doniyor Narzullaev)
88'  Azamat Allaniyazov (Dilshod Khushbakov)
25'  Ikbol Babakhanov
65'  Rustam A’zamov (Alisher Shogulyamov)
69'  Ibrohim Rahimov (Abdumalik Abdullaev)
80'  Otabek Valijanov ()
90'  Farhod Bekmurodov
  • Шу тариқа "Насаф" ўз майдонида ғалаба қозонди.
  • 90+3'
    Шу ерга келганида бош ҳакам ўйин якунланганлиги ҳақидаги хуштагини чалди.
  • 90+1'
    Майдон марказида Фарҳод Бекмуротов рақиби Шуҳрат Муҳаммадиевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.
  • 90'
    Бош ҳакам иккинчи бўлим тўхталишлари учун 3 дақиқа вақт қўшиб берди.
  • 88'
    Ўзгариш. "Насаф". Азамат Алланиёзов ўрнига Дилшод Хушбаков тушди.
  • 86'
    Йованович рақиб жарима майдони ичида Бердиевга тўп оширди. Лекин Анвар зарба беришда бироз кечикди. Кейинчалик у тўпни дарвоза томон йўллади. Санжар Қувватов эса ўз ўрнида тўпни ушлаб олди.
  • 85'
    Баҳром Абдураҳимов ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди.
  • 83'
    Абдумалик Абдуллаевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини ҳимояч Муҳаммадиев қайтариб юбориб, хавфни бартараф этди.
  • 82'
    Баҳром Абдураҳимов ўнг қанотда жарима майдони ичида тўпни Мақсуд Каримовга қулай тарзда етказиб бергач, Каримов дарвозани аниқ нишонга олди - 3:0.
  • 80'
    Ўзгариш. "Андижон". Отабек Валижонов ўрнига Анвар Бердиев тушди.
  • 77'
    ГОООООООООЛ! Ўнг қанотдан Дилшод Раҳматуллаевнинг ҳаволатиб узатиб берган тўпини Ильдар Маматказин боши билан дарвоза тўрига аниқ жойлаб қўйди - 2:0.
  • 76'
    Абдураҳимов чап қанотдан тўпни ҳаволатиб "Андижон" жарима майдони ичига етказиб берди. Иқбол Бобохонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Акс холда унинг ортида Алланиёзов турган эди.
  • 74'
    "Насаф"нинг яна бир хавфли ҳужумииии.... Иқбол Бобохонов тўпни қайтариб юборди.
  • 71'
    Абдумалик Абдуллаев ўнг қанотда катта тезлик билан олдинга ўтиб бораётганида Геворкян тўхтатиб қолди.
  • 70'
    "Андижон" энди бор эътиборини ҳисобни тенглаштиришга қаратмоқда.
  • 69'
    Баҳром Абдураҳимов жарохат олди. Унга майдонда шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда.
  • 69'
    Ўзгариш. "Андижон". Иброҳим Раҳимов ўрнига Абдумалик Абдуллаев тушди.
  • 68'
    Мақсуд Каримов чап қанотдан жарима майдони ичида тўп билан харакатланаётганида Бобур Акбаров унга етарлича қаршилик кўрсатиб, тўпни қайтариб юборди.
  • 67'
    "Насаф" ҳужумчиси Азамат Алланиёзов жарима майдони ичида рақибларини усталик билан алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Сўнгги паллада ҳимоячи Азамат Исроилов тўпни қайтариб юборди.
  • 66'
    Хавфли вазияяяттт!!!! Алишер Шоғуломов сал бўлмаса ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Йованович томонидан етказиб берилган тўпни Алишер жарима майдони ичида ўзидан бироз узоқлаштириб юборди.
  • 65'
    Ўзгариш. "Андижон". Рустам Аъзамов ўрнига Алишер Шоғуломов тушди.
  • 64'
    Геворкян бурчак тўпини амалга оширди. Тўпни жарима майдони ичига етиб келган Йованович бош билан зарба бериб, жарима майдонидан узоқлаштирди.
  • 61'
    ГООООООООЛ! 1:0. Азамат Алланиёзов ҳисобни очди
  • 57'
    Азамат Исроилов ўнг қанотда тўп учун курашда Геворкянни ютиб чиқди. Сўнгра тўпни жарима майдони ичига оширди. Аммо Қувватов ўз ўрнида.
  • 54'
    Зарбааа.... Баҳром Абдураҳимов таҳминан 3 метрдан дарвоза томон аниқ зарба йўллай олмади. акс холда учрашувда ҳисоб очилиши мумкин эди.
  • 54'
    Чап қанотдан "Андижон" жарима майдони ичига оширилган тўпга Алланиёзов курашди. Ён чизиқ ҳакам эса байроқачасини кўтариб, ўйиндан ташқари холат эканлигини қайд этди.
  • 51'
    Болевич чап қаонотдан яна тўп оширди. Бобохонов эса боши билан тўпни қайтаришга эришди.
  • 49'
    Бекмуротов марказда икки рақиби қуршовида тўпни эгаллаб олиб, ҳужумга ўтаётганида Дилшод Раҳматуллаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
  • 48'
    Майдон эгалари ҳужумга зўр бермоқда.
  • 46'
    Ўзгариш. "Насаф". Сайдулло Раҳматов ўрнига Ислом Рашидхонов тушди.
  • 46'
    Иккинчи бўлимга старт берилди.
  • 45+1'
    Биринчи бўлим якунига етди. Танаффус!
  • 45+1'
    Деян Болевич чап қанотдан ҳужумга ўтди. У тўпни жарима майдони ичига ерлатиб узатиб берганидан сўнг Мақсуд Каримов зарба берди. Ҳуршид Ходжаев ўз ўрнида.
  • 45'
    Учрашув бош ҳаками Шерзод Қосимов биринчи бўлим тўхталишлари учун 1 дақиқа вақт қўшиб берди.
  • 43'
    Йованович ҳаводаги тўп учун курашларда ютиб чиқаётгани билан ажралиб турибди.
  • 42'
    Зарбааа!!! Иброҳим Раҳимовнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасидан сўнг Қувватов тўпни аранг майдон ташқарисига чиқариб юборди.
  • 41'
    Отабек Валижонов чап қанотда тўпни эгаллаб олиб, Неманьяни олдинга бошлади. Аммо Йовановичдан олдинроқ тўпга етиб келган Ильдар Маматказин тўпни қайтариб юборди.
  • 36'
    Сайдулло Раҳматов чап қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдони ичига узатди. Гусейнов тўпни боши билан қайтариб юборди.
  • 34'
    Хавфли вазияяяттт!!! Жавлон Гусейнов жарим зарбасини амал оширди. У тўпни жарима майдони ичида турган Иброҳим Раҳимовга оширди. Аммо Раҳимов зарба беришда кечикди чоғи. Шу тариқа хавфли вазият самарасиз якунланди.
  • 33'
    Фарҳод Бекмуротов жарохат олган кўринади. Унга шифокор тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Ўйинда бироз тўхталиш.
  • 31'
    "Насаф" футболчилари комбинация уюштирди. Муҳаммадиев катта тезликда олдинга ўтиб бораётганида Рустам Аъзамов унга қаршилик кўрсатди. Тўп эса Шуҳратдан майдонни тарк этди.
  • 28'
    Йовановичга ҳаволатиб узатиб берилган тўпни Неманья рақиби Маматказин билан курашда ютиб чиқди. Сербиялик ҳужумчи тўпни ўнгроқда ҳужумга ўтган Раҳимовга узатди. Бироқ дарвозабон биринчи бўлиб тўпга эгалик қилди.
  • 26'
    Хавфли вазияятт! Мезбонлар сал бўлмаса учрашувда ҳисобини очиши мумкин эди. Мақсуд Каримовнинг кетма-кет зарбаларидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди. Якуний зарбадан сўнг эса Ходжаев ажойиб сейв намойиш этиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
  • 25'
    Огоҳлантириш. "Андижон". Иқбол Бобохонов.
  • 23'
    Шуҳрат Муҳаммадиев ўнг қанотдан катта тезликда олдинга ўтиб, тўпни жарима майдони ичига ошириб бермоқчи бўлди. Аммо Валижонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.
  • 21'
    "Бургутлар" навбатдаги ҳужумни ташкил этди. Иброҳим Раҳимов ўнг қанотдан тўпни эгаллаб олиб, Йованович билан ўзаро "стенка" ўйнади ва сўнгра тўпни Бахтиёр Қосимовга оширди. Бахтиёр ўзи зарба берса ҳам бўларди. Лекин у тўпни чапроққа, Валижоновга оширди. Отабекнинг ҳаволатиб жарима майдони ичига етказиб берган тўпини Қувватов баланд сакраб, ушлаб олишга эришди.
  • 20'
    Алланиёзов томон пас оширилди. Бобур Акбаров унга қаршилик кўрсатиб, имкон бермади. Таъкидлаш лозимки, бугунги учрашувда "бургутлар"ни майдонга маҳаллий футболчи Бобур Акбаров сардор сифатида бошлаб тушган.
  • 17'
    Хавфли вазияяяятттт!!! "Андижон" сал бўлмаса учрашувда ҳисобни очиши мумкин эди!!! Йовановичнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни сўнгги паллада Ильдар Маматказин қайтариб юборди.
  • 16'
    Майдон марказида ҳаводаги тўп учун курашда Бекмуротовга нисбатан Дилшод Раҳматуллаев қўполлик ишлатди.
  • 9'
    Геворкян бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳуршид Ходжаев ҳаммадан баланд сакраб, тўпни ушлаб олишга эришди.
  • 8'
    Геворкяннинг ҳаволитб узатиб берган тўпига Шерзод Аъзамов бош билан зарба берди. Зарба анча ноаниқ!
  • 7'
    Отабек Валижонов чап қанотда рақиби Муҳаммадиевни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Яна жарима зарбаси.
  • 6'
    Тўп яна Қосимовга келиб тушди. Бахтиёр бу сафар тўпни ҳаволатиб жарима майдони ичига оширди. Йованович ҳаммадан баланд сакраб, тўпни дарвозага йўлламоқчи бўлди. аммо тўп тўсин устидан ўтиб кетди.
  • 5'
    Бахтиёр Қосимов бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячиларга ёрдамга етиб келган Алланиёзов тўпни боши билан уриб, жарима майдонидан узоқлаштирди.
  • 4'
    "Андижон" учрашувдаги илк бурчак зарбасини амалга оширмоқда.
  • 3'
    Геворкяннинг ҳаволатиб жарима майдони ичига етказиб берган тўпини сал бўлмаса Мақсуд Каримов дарвозага аниқ жойлаб қўйиши мумкин эди. Аммо унинг зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
  • 2'
    Артур Геворкянга нисбатан ўнг қанотда ўйин қоидаси бузилди. Ҳакам жарима тўпи белгилади.
  • 2'
    Майдон марказида Фарҳод Бекмуротовга нисбатан Баҳром Абдураҳимов қўполлик ишлатди. Жарима зарбаси белгиланди.
  • 1'
    "Андижон" футболчилари тўпни ўйинга киритган холда, учрашувни бошлаб берди!
  • Ўзбек футболидаги таниқли шаҳслардан бўлган марҳум Суюнов Виталий Боймуродовичнинг вафоти муносабати билан ўйиндан олдин бир дақиқалик сукут сақланмоқда.
  • Диққат! Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.
  • Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 3.Даврон Турсунов, 6.Иброҳим Отахонов, 7.Алишер Шоғуломов, 10.Анвар Бердиев, 11.Абдумалик Абдуллаев, 77.Ғулом Ўрунов.
  • "Андижон": 46.Хуршид Хўжаев, 4.Азамат Исроилов, 5.Иқбол Бобохонов, 9.Отабек Валижонов, 13.Рустам Аъзамов, 18.Фарҳодбек Бекмуродов, 21.Жавлон Гусейнов, 24.Иброҳим Раҳимов, 26.Бахтиёр Қосимов, 84.Неманья Йованович, 89.Бобур Акбаров.
  • Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 8.Сирожиддин Қўзиев, 16.Дилшод Хушбаков, 27.Ислом Рашидхонов, 29.Акбар Муродов, 38.Дониёр Нарзуллаев, 42.Нажмиддин Нормуродов.
  • "Насаф": 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Илдар Маматказин, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдураҳимов, 19.Деян Больевич, 21.Азамат Алланиёзов, 23.Шерзод Аъзамов, 31.Сайдулло Раҳматов.
Яндекс.Метрика