Latest news

19:05ЖЧ-2026 саралаши. Австралия яна юта олмади  2 19:00ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон 1:1 (матнли трансляция)  44 18:31Футзал. Таиланд терма жамоаси Бухорога етиб келди  0 18:20ЖЧ-2026 саралаши. КХДР - Қатар 2:2  51 17:52Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ФИФА Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади  1 17:35ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон: Асосий таркибимиз маълум  51 17:23Долен Омурзаков номидаги стадион Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувини қабул қилишга тайёр  2 17:05Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи  0 16:52Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон учрашувига мезбонлик қилаётган Бишкек шаҳрида тартибни 3 минг полициячи назорат қилмоқда  5 15:56Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон учрашувини кимлар шарҳлайди?  18 15:35⚡️Мундиаль юлдузлари дастхати туширилган тўпларни ютиб олинг!  0 15:05Тен Хаг "Аякс"дан келган шогирдини қўйиб юборгиси келмаяпти  3 14:36"Фенербахче" ўз таркибига А Сериядан ярим ҳимоячи қўшиб олди  1 14:01"Ливерпуль" дарвозабони клубдан кетиш ниятидалигини маълум қилди  2 13:13БМБ футзал клуби Панама ва Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказди   3

Uzbekistan

Lokomotiv

Marat Bikmayev - 5', Ikram Alibaev - 10', Marat Bikmayev - 15', Server Djeparov - 65'

Premier League. Round 7

28/04/2016, 17:00

0
:
4
Finished

OKMK

45'
90'
5'  Marat Bikmayev
5'  Server Djeparov
10'  Ikram Alibaev
10'  Sardor Mirzaev
15'  Marat Bikmayev
15'  Server Djeparov
61'  Marat Bikmayev (Doniyor Usmanov)
65'  Server Djeparov
66'  Sadriddin Abdullaev (Server Djeparov)
73'  Ikram Alibaev (Kuvondik Ruziev)
27'  Mukhammad Isayev (Dilshod Juraev)
38'  Rakhmatullo Berdimuradov
46'  Rakhmatullo Berdimuradov (Doniyor Ismoilov)
51'  Islom Inomov
65'  Dilshod Juraev
67'  Diyor Turapov
  • Ўйин тугади. "Локомотив" бугун "Олмалиқ"қа ҳеч қандай имконият қолдирмади ва йирик ҳисобда ғалабани тантана қилди.
  • 90'
    Дониёр Исмоилов узоқдан зарба йўллади. Зарбани аниқроқ йўллаганида янада яхши бўларди...
  • 88'
    Ўйин тугашига 2 дақиқа вақт қолди. "Олмалиқ" жамоаси учун дақиқалар жуда секин ўтаётгандек...
  • 86'
    Зоҳир Пиримов дарвозани ишғол этмоқчи бўлди. Аммо тўпни мўлжалга аниқ йўллай олмади.
  • 83'
    "Олмалиқ" ҳужумга ўтмоқчи, лекин "Локо" бунга кўнмаяпти. "Темирйўлчилар" рақибни майдон марказидаёқ қарши олишмоқда.
  • 80'
    Дилшод Жўраевнинг кучли зарбасидан сўнг Нестеров тўпни майдондан ташқарисига чиқариб юборди.
  • 78'
    Тўп назорати "Олмалиқ" жамоаси қўлига ўтди.
  • 75'
    "Олмалиқ" ҳеч бўлмаганда биргина тўп киритиш илинжида олдинга бормоқда. Аммо "Локо" ҳимояси ишончли ўйнамоқда.
  • 73'
    "Локомотив" сафида сўнгги ўзгариш: Икром Алибоев майдонни тарк эди ва унинг ўрнига Қувондиқ Рўзиев майдонга тушди.
  • 70'
    Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
  • 67'
    Диёр Туропов қоидани бузгани учун яна бир сариқ карточкага лойиқ кўрилган футболчилар қаторидан жой олди.
  • 66'
    "Локомотив": Сервер Жепаров ўрнига Садриддин Абдуллаев майдонга тушди.
  • 65'
    Сервер Жепаров 11-метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди - 4:0.
  • 65'
    Равшан Эрматов Дилшод Жўраевга сариқ карточка кўрсатди.
  • 65'
    Дилшод Жўраев Сардор Мирзаев жарима майдончаси ичида йиқитди ва пенальти.
  • 63'
    "Олмалиқ" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Аммо улар ушбу стандарт вазиятидан унумли фойдалана олишмади. "Локомотив"нинг эса жавобан уюштирган ҳужумини Никита Шквирин бартараф этди.
  • 61'
    "Локомотив": Марат Бикмаев ўрнига Дониёр Усмонов майдонга тушди.
  • 59'
    Фарҳод Тожиев гол урди. Аммо унга қадар Тожиев Прохоровга нисбатан қоидани бузганди ва шу боис гол инобатга олинмади.
  • 57'
    Никита Павленко бир ҳимоячини усталик билан ортда қолдириб рақиб дарвозаси томон юриш қилди. Аммо унинг Тожиевга узатган паси манзилга аниқ етиб бормади.
  • 54'
    Икром Алибоевнинг тўп узатишидан сўнг Марат Бикмаев учрашувдаги ўз хет-трикини қайд этиши мумкин эди. Аммо сўнгги паллада Гоголь хавфни бартараф эта олди.
  • 53'
    Игнатий Нестеров ўз жарима майдончаси ичида ҳаводан келаётган тўпга эгалик қилди ва хавфни бартараф этди.
  • 51'
    Ислом Иномов Сардор Мирзаевга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.
  • 50'
    Жепаровнинг амалга оширган жарима зарбасидан сўнг тўп майдонни тарк этди. Иккинчи бўлим биринчиси каби тезкорлик билан бошлангани йўқ. Учрашув бирмунча сокин тарзда ўтмоқда.
  • 48'
    Таянч ярим ҳимоячиси сифатида биринчи бўлимда ҳаракат қилган Ислом Иномов ўнг қанотга Бердимуровнинг ўрнига, олдинга чизиқда эса захирадан майдонга тушган Дониёр Исмоилов ҳаракат қилади.
  • 46'
    "Олмалиқ": Раҳматилло Бердимуродов ўрнига Дониёр Исмоилов майдонга тушди.
  • Иккинчи бўлим бошланди!
  • Биринчи тайм тугади. Жамоалар танаффусга йўл олишди.
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 44'
    "Олмалиқ" ҳужум қилди. Дилшод Жўраевнинг жарима майдончаси атрофидан дарвозага томон тепган тўпини Нестеров ушлаб олди.
  • 41'
    Марат Бикмаев ва Санжар Шоаҳмедовнинг жуда чиройли тарзда уюштирган комбинациясидан сўнг Санжар жарима майдончаси олдидан дарвозага тўпни тепди. Ноаниқ.
  • 40'
    Фарҳод Тожиевнинг рақиб дарвозасини нишонга олиш мақсадида йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
  • 39'
    Раҳматилло Бердимуродов тўпни қўли билан ўйнагани учун огоҳлантирилди.
  • 37'
    "Локомотив" жамоасининг навбатдаги ҳужуми. Жепаров ва Шоаҳмедов ўзаро девор услубида ўйнашди ва рақиб жарима майдончасига киришди. Санжар Шоаҳмедовнинг марказ томон оширган тўпини эса Мирзаев дарвозага йўллаганди. Бироқ тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди. Иккинчи уринишда эса Файзиев дарвозани ишғол этмоқчи бўлди. Аммо унинг зарбаси жуда ноаниқ кетди.
  • 35'
    Сервер Жепаров чамаси 17-метрлар масофадан ўзи дарвозани "ўққа" тутмоқчи бўлди. Бироқ Жепаровнинг зарбасига аниқлик етишмади.
  • 32'
    Майдон эгалари яна тўп назорати ўз қўлига олишди.
  • 30'
    Ўйин тезлиги пасайди. Вақти-вақти билан "Олмалиқ" позицион ҳужумга ўтди. Аммо улар бундан наф чиқара олишмади.
  • 27'
    "Олмалиқ": Муҳаммад Исаев ўрнига Дилшод Жўраев майдонга тушди.
  • 25'
    Игорь Шквирин биринчи бўлимдаёқ захира футболчисидан фойдаланишга қарор қилган. Дилшод Жўраев майдонга тушишга тараддуд кўрмоқда.
  • 24'
    "Олмалиқ" гол уриш учун имкониятга эга бўлганди. Аммо Фарҳод Тожиевнинг жуда оғир ҳаракати туфайли "Локомотив" ҳимоячилари тезда ўз жойларини тўлдиришди ва Тожиевнинг зарбаси ҳам тезлигига ўхшаб жуда секин чиқди.
  • 23'
    "Локомотив" жамоаси тўпни шунчаки назорат қилмоқда. Гол уришдан чарчашди шекилли "темирйўлчилар"....
  • 20'
    "Локомотив" асосий таркибнинг бир қатор етакчи футболчиларисиз ҳаракат қилаётгани қарамай рақибни жуда осонлик билан доғда қолдирмоқда. Ўйин тизгини тўлиқ "Локо"да.
  • 18'
    "Локомотив" учрашувнинг дебютидаёқ ўйин тақдирини деярли ҳал этиб қўйди.
  • 16'
    Гооооллллллллллллллллллллл! Марат Бикмаевдан дубл! "Локомотив" жуда осонлик билан "Олмалиқ" ҳимоясини ёриб ўтди. Сервер Жепаров Марат Бикмаевга тўпни узатди ва ҳужумчи очиқ дарвозани осонлиқ билан нишонга олди - 3:0.
  • 15'
    Икром Алибоев анча яхши ҳаракат қилмоқда. Майдон марказида ушбу футболчи ўзининг фаоллиги билан ажралиб турибди.
  • 12'
    Ўйинда тўлиқ ташаббус мезмонлар тарафида. "Олмалиқ" ҳозирча рақибга етарлича хавф солаётгани йўқ.
  • 10'
    Голлллллллллллллллллллл! Икром Алибоев! Сардор Мирзаевнинг қанотдан марказ томон ошириб берган тўпини Икром Алибоев тўхтатмасдан дарвозага жуда чиройли йўллади ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. "Локо"нинг ҳужумлари самарадор ва ранг-баранг бўлмоқда.
  • 8'
    Фарҳод Тожиев майдон маркази олдида Прохоровга нисбатан қўпол ҳаракат қилди.
  • 7'
    "Локо" ўзининг дастлабки имкониятидан унумли фойдаланди. "Олмалиқ" энди олдинга ўтмоқда. Арслонмурот Аманов ҳужум ташкил этишда фаоллиги билан ажралиб турибди.
  • 5'
    Голллллллллллллллллл! Марат Бикмаев! Жепаровнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Бикмаев боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.
  • 4'
    Санжар Шоаҳмедовга нисбатан қўполлик. Жепаров жарима зарбасини амалга оширади.
  • 3'
    "Локомотив" ҳимояси марказида Прохоров ва Тўхтахўжаев ўйнамоқда. Қанотларда эса Салим Мустафоев ва Шерзод Файзиев ҳаракатланмоқда. Шунингдек, Олег Зотеев ҳам учрашув қайдномасидан ўрин олмаган.
  • 2'
    Бугунги ўйинни Темурхўжа Абдухолиқов номаълум сабабларга кўра ўтказиб юборади. "Локо" тўпурари ўйин қайдномасига киритилмаган.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишди.
  • "Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Сервер Жепаров, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Икром Алибоев, Шерзод Файзиев, Сергей Прохоров.
  • "Олмалиқ": Никита Шквирин, Саидкомил Акбаров, Евгений Гоголь, Раҳматилло Бердимуродов, Арслонмурот Аманов, Фарҳод Тожиев, Зоҳир Пиримов, Муҳаммад Исаев, Ислом Иномов, Никита Павленко, Диёр Туропов.
  • Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Олмалиқ" учрашуви матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика